Россия ҳукумати Ўзбекистон фуқароларини ишга жойлаштириш ҳақида битимни муҳокама қилади

© Sputnik / Максим Блинов / Медиабанкка ўтишПосетитель в многофункциональном миграционном центре Москвы близ деревни Сахарово
Посетитель в многофункциональном миграционном центре Москвы близ деревни Сахарово - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ушбу битимда Россияда ишга жойлаштириш учун Ўзбекистон фуқароларини юборишдан олдинги тайёргарлик масалалари акс этган

ТОШКЕНТ, 12 окт — Sputnik. Россия Федерацияси ҳукумати томонидан Россия ва Ўзбекистон ўртасида Россия Федерацияси ҳудудида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун Ўзбекистон фуқароларини ташкилий жалб этиш тўғрисидаги Битимни ратификация қилиш бўйича қонун лойиҳаси кўриб чиқилади.

Задержанные мигранты во время рейда полиции - Sputnik Ўзбекистон
Демографлар: ўзбекистонликларнинг Россияга келиши камайди

"Битим 2017 йил 5 апрел куни Москва шаҳрида имзоланган. Битим Ўзбекистон фуқароларини Россия Федерациясида манзилли ишга жойлаштиришни таъминлаш ва уларни жўнатишдан олдинги тайёргарлик масалаларини назарда тутади", — деб ёзилган хабарда.

РИА Новости хабарига кўра, қонун лойиҳаси 2017 йил 9 октябрда ўтказилган Россия Федерация ҳукумат комиссия йиғилишида кўриб чиқилиб, тасдиқланган.

Эслатиб ўтамиз, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг маълумотига кўра, Битим имзоланганидан буён ўтган давр мобайнида 600 дан ортиқ фуқаролар ташкилий жалб этиш доирасида Россия Федерациясига жўнатилган. Россия ИИВнинг маълумотларига кўра, ҳозирда Россияда 1,7 миллион нафар Ўзбекистон фуқароси яшамоқда.

Янгиликлар лентаси
0