Москва ИИВ: ўзбекистонликлар қонунбузарлик қилиш бўйича етакчилик қилмоқда

© Sputnik / Андрей СтенинЗадержанные мигранты во время рейда полиции
Задержанные мигранты во время рейда полиции - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россия ИИВ Москва шаҳри бўйича бош бошқармаси хорижий фуқаролар томонидан ҳуқуқбузарликлар содир этилиши ва уларни олдини олиш юзасидан амалга оширилган ишлар сарҳисоб қилинди. Таҳлилларга кўра, шу йилнинг ўтган давр мобайнида жами 4,6 минг марта ҳуқуқбузарликлар содир этилган.

ТОШКЕНТ, 20 окт — Sputnik. Москва полицияси хорижий фуқаролар томонидан содир этилган ҳуқуқбузарликлар таҳлилини маълум қилди. Унга кўра, Москва шаҳрида ҳуқуқбузарликларнинг аксарияти собиқ Иттифоқ республикалари фуқаролари томонидан содир этилган.

Рабочие на строительной площадке, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
Думага ўзбекистонликларни Россияда ишга жойлаш тўғрисидаги қонун лойиҳаси киритилди

"Жорий йилда Москва ҳудудида хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан жами 4,5 мингдан ортиқ жиноят содир этилган. Жиноятларнинг аксарияти Ўзбекистон, Украина ва Қирғизистон республикаларидан келган фуқаролар томонидан содир этилган", — деб таъкидлади Россия ИИВ бош бошқарма бошлиғи Олег Баранов Федерация Кенгаши йиғилиши чоғида.

Бунинг ажабланарли жойи йўқ. Чунки фоиз миқдорида олинадиган бўлса Россия ва Москва ҳудудида энг кўп айнан шу давлат фуқаролари яшайди.

Шу билан бирга, Москва ҳудудида ноқонуний миграция ҳолатларини аниқлаш бўйича амалга оширилган ишлар ҳисоб-китоб қилинди. ИИВнинг Москва шаҳри бўйича бошқармаси маълумотларига кўра, ҳозирги кунда Москвада 1,3 млн хорижий фуқаро бор. Улардан 70 фоизи меҳнат фаолиятини амалга оширишмоқда.

Тезкор ходимлар томонидан ўтказилган рейдлар давомида бир неча юзлаб Россияда ноқонуний бўлиш ҳолатлари аниқланиб, улар бўйича 1659 та жиноий иш қўзғатилган.

Янгиликлар лентаси
0