13:01 21 Апрел 2018
Эфир
Открылся Центр по комплексному тестированию

Кореяда ишлаш истагида бўлган ва КТМда тест топширганлар учун муҳим хабар

Facebook
Миграция
Ҳавола олиш
261223

EPS-TOPIK тестларидан ўтиш учун паспортнинг сканерланган нусхаси ва электрон шаклдаги фотосурат тақдим этилиши шарт

ТОШКЕНТ, 12 дек – Sputnik. Комплекс тест марказида тест топширган ва ўз фотосурати ҳамда паспортини лозим тарзда юкламаган барча фуқаролар ўз анкеталарини тўлдиришлари, анкетага ўз фото ва паспортининг сканерланган нусхасини жойлаштиришлари лозим. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги маълум қилди.

Маълум қилинишича, EPS-TOPIK тестларидан ўтиш учун паспортнинг сканерланган нусхаси ва электрон шаклдаги фотосурат тақдим этилиши шарт.

Мазкур маълумотларни Агентликнинг eps2017@migration.uz электрон почтасига жўнатиш ёки CD/Флеш картага ёзилган ҳолда Агентлик бўлимларига олиб келиш мумкин.

Ушбу маълумотларни тақдим этишга оид батафсил талаблар билан Агентлик сайтида ёки Фейсбукдаги саҳифасида танишиш мумкин.

Асосий мавзулар