Хакасияда меҳнат патентларининг 80%ини ўзбекистонликлар олди

Oбуна бўлиш
Декабрь бошида Россия президенти Владимир Путин Ўзбекистон фуқароларини Россияда ишга жойлаштириш тўғрисидаги битимни ратификация қилиш ҳақидаги қонунни имзолади

ТОШКЕНТ, 19 дек — Sputnik. Хакасияда меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун бериладиган патентларнинг деярли 80%ини ўзбекистонликлар олишди. Бу ҳақда Россия Меҳнат вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.

Иностранные рабочие - Sputnik Ўзбекистон
Собянин Москва мигрантлар патентидан қанча даромад қилганини айтди

Шундан келиб чиқиб, идора А.Ҳамроқулов номидаги “Сўғдиёна” тожик ва ўзбек маданият маркази ҳудудий жамоат ташкилоти билан ҳамкорлик ўрнатишга қарор қилди.

Вазирлик "Соотечественники" (Ватандошлар) дастури доирасида ёрдам беради.

Декабрь бошида Россия президенти Владимир Путин Ўзбекистон фуқароларини Россияда ишга жойлаштириш тўғрисидаги битимни ратификация қилиш ҳақидаги қонунни имзолади. Ҳужжат Ўзбекистон фуқароларини Россияда манзилли ишга жойлаштиришни таъминлашга қаратилган ва фуқароларни Россияга ишга келгунга қадар тайёргарликдан ўтказишни кўзда тутади.

Янгиликлар лентаси
0