13:01 21 Апрел 2018
Эфир
Здание МВД РФ

Ўзбекистонда Россия ИИВ ваколатхонаси очилди

© Sputnik / Владимир Астапкович
Миграция
Ҳавола олиш
618 0 0

21 декабрь куни Россия Федерацияси ҳудудида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ташкилий асосда қабул қилиш ва жалб этиш тўғрисидаги ҳукуматлараро Битим кучга кирди

ТОШКЕНТ, 26 дек — Sputnik. Россия Ички ишлар вазирлиги миграция соҳасидаги битимни амалга ошириш доирасида Ўзбекистонда ваколатхонасини очди, деб маълум қилди Ўзбекистон бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг биринчи ўринбосари Эркин Муҳитдинов.

"Тошкентда Россия ИИВ ваколатхонаси очилди. Бу ўзаро ҳамкорлигимизни амалга оширишдаги муҳим қадамдир. Тез орада Россияда бизнинг ваколатхонамиз очилишига умид қиламиз", деди Муҳитдинов Ўзбекистонга ташриф буюрган Роструд делегацияси билан учрашувда, деб хабар қилмоқда Sputnik Тожикистон.

Эслатиб ўтамиз, 21 декабрь куни Россия Федерацияси ҳудудида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ташкилий асосда қабул қилиш ва жалб этиш тўғрисидаги ҳукуматлараро Битим кучга кирди. Мазкур Битим Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 5 апрелда Россияга амалга оширган давлат ташрифи чоғида имзоланган.

Мазкур ҳужжат Россия Федерацияси ҳудудида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ташкилий асосда қабул қилиш ва жалб этиш бўйича томонлар ҳамкорлигининг тартиби ва шартларини белгилаб беради.

Асосий мавзулар