14:05 25 Май 2018
Эфир
Уборка снега в Москве

Москвада кўча супурувчилар неча пул маош олиши маълум бўлди

© Sputnik / Алексей Куденко
Миграция
Ҳавола олиш
2268 0 0

Москва мэри ўринбосари сўзларига кўра, шаҳар коммунал хизматларида ишлайдиганларнинг маоши охирги йилларда 2,5 баравар ошган.

ТОШКЕНТ, 15 фев — Sputnik. Москва мэри ўринбосари Петр Бирюков айтишига қараганда коммунал хизматлар соҳасида маошлар охирги йиллар давомида 2,5 баравар ошган ва хусусий компаниялар тўлайдиган маош билан тенглашган. "Российская газета" маълумоти асосида.

“Ҳудудларни тозалайдиган кўча супурувчилар норматив бўйича ойига – 45 000 рубл маош олади, механизаторлар, слесарь ва сантехниклар – ўртача 60 минг рубл маош олади”, — деди Бирюков.

Мэр ўринбосари сўзларига кўра, Москва коммунал хизматларида ишлаётганларнинг кўпчиллиги – бошқа ҳудудлардан келган россияликлар, мигрантлар эмас.

“Пойтахтдаги турар жой фондининг 72% га хизмат кўрсатадиган "Жилищник" давлат-бюджет муассасасида 40% — Москва шаҳар ва вилояти аҳолиси, 30% — бошқа вилоятлардан келган фуқаролар ишлайди”, — деди мэр ўринбосари.   

Эслатиб ўтамиз, Москва шаҳрида ҳудудларни тозалашга жалб қилинаётган меҳнат мигрантлари доимий ва мавсумий тартибда ёлланади. Уларнинг бир қисми доимий тартибда ишласа, бошқалари иш кўпайган қиш ва баҳор мавсумида ёлланади.

Асосий мавзулар