Жанубий Кореяга ишга борадиган ўзбекистонликлар учун квоталар сони кўпайтирилади

© Sputnik / Рамиль Ситдиков / Медиабанкка ўтишГорода мира. Сеул
Города мира. Сеул - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон ҳукумати Жанубий Кореяга иш ва ўқиш учун кетишга тайёр бўлган фуқароларни тайёрлайдиган ўқув марказларини очишни режалаштирмоқда

ТОШКЕНТ, 19 фев — Sputnik. Жанубий Корея ўзбекистонлик меҳнат мигрантларини қабул қилиш учун квоталар сонини кўпайтириши мумкин, деб хабар қилмоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.

Бу ҳақдаги музокаралар айни вақтда Кореяда бўлиб турган Аҳоли бандлиги ва меҳнат муносабатлари вазирлиги делегациялари томонидан ўтказилмоқда.

Зарубежные страны: Южная Корея - Sputnik Ўзбекистон
Кореяда ишлаб Ўзбекистонга қайтганлар Миграция агентлигига келишлари сўралмоқда
Бугунги кунда мамлакатлар ўртасидаги муносабатларда ноқонуний миграция муаммоси мавжуд. Айрим экспертлар фикрига кўра, Кореяда Ўзбекистондан бўлган бир неча ўн минг нафар меҳнат мигрантлари ноқонуний фаолият юритаётган бўлишлари мумкин. 

Шу билан бирга, 2007 йилдан 2016 йилгача 27 минг нафар ўзбекистонлик Жанубий Кореяда қонуний ишлаш ҳуқуқини қўлга киритган.

Ушбу ҳолатни ўнглаш учун мигрантларни қабул қилиш квотасини кўпайтириш, шунингдек, уларни Корея иқтисодиётининг бошқа соҳаларига ҳам жалб қилиш режалаштирилмоқда.

Тез кунларда Жанубий Кореянинг Кванжу шаҳрида очилиши кўзда тутилган Ўзбекистон ташқи меҳнат миграцияси масалалари бўйича агентлиги бу жараёнда ёрдам бериши кутилмоқда.

Бундан ташқари, Ўзбекистон делегацияси малакали кадрларни тайёрлаш соҳасида ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш масалаларини муҳокама қилмоқда.

Бунинг учун Ўзбекистонда Жанубий Кореяга ўқиш ва меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун кетишга тайёр фуқароларни тайёрлайдиган ўқув марказларини очиш режалаштирилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0