Қозоғистонда аварияга учраган ўзбекистонликлар ватанга қайтарилди - элчихона

© SputnikАвтобус Сетра
Автобус Сетра - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Қозоғистоннинг Ақтўбе вилоятида Россияга йўл олган автобус катта трассада ағанаши оқибатида 7 нафар ўзбекистонлик жабрланган эди. Фуқароларга амалий ёрдам кўрсатилди, деб хабар қилди Қозоғистондаги Ўзбекистон элчихонаси

ТОШКЕНТ, 28 фев — Sputnik. Ўзбекистон элчихонаси ва Қозоғистондаги мутасадди органлар билан ҳамкорликда 2018 йил 26 февралга ўтар кечаси Ақтўбе вилоятидаги ЙТҲда жабрланган ўзбекистонликларга амалий ёрдам кўрсатиш бўйича тегишли тадбирлар ташкиллаштирилди, деб хабар берди "Жаҳон" АА.

Полициячилар Москвадаги Садовод бозорини текширмоқда - Sputnik Ўзбекистон
Меҳнат мигрантлари Россияга бориш учун нега автобусни танлашади?
"Айни вақтда 25 нафар ўзбек фуқароларига — аварияга учраган автобус йўловчиларига ватанга қайтиш бўйича кўмак берилди, яна 7 нафар жабрланганлар Хромтау шаҳридаги марказий туман касалхонасидан чиқарилди, уларнинг соғлиғи қониқарли дея баҳоланмоқда", — дейилган хабарда.

Илгарироқ Қозоғистоннинг Ақтўбе вилоятида автобус ағанаши оқибатида Ўзбекистоннинг етти нафар фуқароси жароҳатлангани ҳақида хабар берган эдик. ЙТҲ Самара-Шимкент трассасида юз берган. Жанубий-Қозоғистондан бўлган 35 яшар ҳайдовчи бошқарувида бўлган Mercedes автобуси йўлдан чиқиб кетган ва сўнгра ағдарилган.

Янгиликлар лентаси
0