04:14 19 Июн 2018
Эфир
  • RUB126.72
  • USD7909.37
  • EUR9306.16
ГБУ «Миграционный центр»

Ўзбекистон Туркияга меҳнат муҳожирларини жўнатишни бошлайди

Фото: АГН «Москва»
Миграция
Ҳавола олиш
1934140

Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги ва Туркиянинг "Тayga grup" компанияси ўртасида Ўзбекистон фуқароларини Туркия Республикасида иш билан таъминлашни ташкил этиш тўғрисида келишув имзоланди.

ТОШКЕНТ, 13 мар — Sputnik. Ўзбекистон Туркияга белгиланган тартибда ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларини юборишни бошлайди, деб хабар қилди Sputnik мухбири.

Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги ва Туркиянинг "Тayga grup" компанияси ўртасида Ўзбекистон фуқароларини Туркия Республикасида иш билан таъминлашни ташкил этиш тўғрисида келишув имзоланди.

"Tayga grup" 2006 йилдан буён Туркиянинг Анталия, Истанбул, Измир, Муғла, Денгизли ва Ғозиантеп шаҳарларида меҳмонхона бизнеси соҳасида фаолият юритиб келади. Шунингдек, мазкур компания хорижликларга ишлаш учун рухсатнома ва вақтинча турар-жойни расмийлаштиришда кўмаклашиш ҳамда хориждан келган талабаларга талабаларга малака ошириш билан боғлиқ масалаларда ёрдам кўрсатиш билан шуғулланади.

"Туркиядаги меҳмонхоналарда хизмат кўрсатиш соҳаси ходимларига катта эҳтиёж бор. Компания билан ҳамкорлик қилувчи иш берувчилар рус ва инглиз тилларини биладиган ходимларни талаб қилишади. Сайёҳлик соҳаси мавсумий бўлганлиги учун ходимлар билан бир йилгача бўлган муддатга меҳнат шартномаси имзоланади", — деб таъкидлади турк компанияси вакили Маҳмуд Ёвуз Қалқон.

Туркия компанияси хизматчи, идиш ювувчи, аниматор, ресепшн, офицант, бармен, швейцар, ошхона ишчиси, ошпаз лавозимларига ходимларни олмоқда. Ўртача ойлик ойига 430 долларни ташкил қилади, иш кунлари — душанбадан жума кунигача. Яшаш, овқатланиш ва Ўзбекистондан бориш ҳаражатларини турк компанияси томонидан тўланади.

Туркияда ишламоқчи бўлганлар 2018 йил 14-17 март кунлари меҳнат миграцияси масалалари бўйича агентликка мурожаат қилишлари мумкин.

Асосий мавзулар