04:13 19 Июн 2018
Эфир
  • RUB126.72
  • USD7909.37
  • EUR9306.16
Мужчина у окна, архивное фото

Россия президентлигига номзод мигрантлардан пул йиғишни бас қилиш кераклигини айтди

© Sputnik / Валерий Мельников
Миграция
Ҳавола олиш
99050

Номзод Россияга ишлаш учун келаётганларга нисбатан ҳалол муносабатни таъминлаш зарурлигини айтди: унинг сўзларига кўра, бу одамлардан "қуллардек фойдаланилаётганлиги" учун кимдир жавоб бериши керак

ТОШКЕНТ, 13 мар — Sputnik. Россия президентлигига номзод Сергей Бабурин мигрантлардан ишлашга рухсатнома олиш учун пул олишни тўхтатишга чақирди.

Дебатларнинг навбатдаги раунди давомида номзоддан ноқонуний мигрантлар меҳнатидан фойдаланган иш берувчиларга нисбатан жиноий жавобгарликни жорий этиш масаласидаги фикрини сўрашди, деб ёзади Sputnik Тожикистон.

Номзод Россияга ишлаш учун келаётганларга нисбатан ҳалол муносабатни таъминлаш зарурлигини айтди: унинг сўзларига кўра, бу одамлардан "қуллардек фойдаланилаётганлиги" учун кимдир жавоб бериши керак.

"Албатта, бу ерда биринчи навбатда иш берувчи ва амалдорлар жавобгар бўлиши керак. Аммо биз Федерал миграция хизматидаги йиғимларни бас қилишимиз керак", — деди Бабурин.

Аввалроқ Россия ҳукумати раиси ўринбосари Ольга Голодец Россия меҳнат бозоридаги мигрантлар сони иқтисодиёт эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда қисқариб бориши кераклигини айтганди.

Асосий мавзулар