12:45 04 Август 2020
Эфир
  • RUB137.46
  • EUR12021.09
  • USD10209.86
Миграция
Ҳавола олиш
62930

Ташаббус гуруҳи нолегалларни чиқариб юборгандан кўра уларни кечириш Россияга фойдалироқ бўлади деб ҳисобламоқда

ТОШКЕНТ, 27 мар — Sputnik. Россия ИИВ ҳузуридаги жамоатчилик кенгаши мамлакатда уч йилдан ортиқ ноқонуний яшаган хорижликларни "амнистия" қилишни таклиф этмоқда, деб маълум қилди кенгаш раиси Анатолий Кучерена.

"Бугун Россия ҳудудида қандайдир сабаблар билан мамлакатда яшаётганлигини расмийлаштира олмаган уч йилдан ортиқ яшаган фуқароларга амнистия қўллаш ташаббуси билан чиқдим", — деган Кучеренанинг сўзларидан иқтибос келтиради РИА Новости.

Унинг айтишича, бундай қарор фойда келтиради, зеро "мазкур соҳа"да репрессив услублар орқали тартиб ўрнатиб бўлмайди.

У агар мана шундай амнистия қўлланса, одамлар ишлаб топган даромадларидан солиқ тўлашларини, бу эса айниқса Россияда 10 йилдан буён яшаб келаётган ва оиласига эга мигрантларни мамлакатдан чиқариб юборгандан кўра фойдалироқ бўлишини қайд этган.

Асосий мавзулар