03:58 16 Июл 2018
Эфир
  • RUB124.19
  • EUR9176.86
  • USD7813.42
Трудовые мигранты, архивное фото

Ўзбекистонда 1000га яқин "мигрантлар учун имтиёзли чипталар" сотилди

© Sputnik / Павел Лисицын
Миграция
Ҳавола олиш
35720

Чипталар харид қилиш тизимида 3,5 минга яқин киши рўйхатга олинди.

ТОШКЕНТ, 13 апр — Sputnik. Ўзбекистонда 2018 йил 1 апрелдан бошлаб меҳнат мигрантларига темир йўл ва авиа чипталарини харид қилишда 20 фоизли чегирмалар жорий қилинганди. 

Sputnik таҳририятига Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги вакили шу вақт давомида 1000га яқин имтиёзли чипталар сотилганлиги ва бу чипталарни харид қилиш тизимида 3,5 минг киши рўйхатдан ўтганлигини маълум қилди.

"Албатта талаб жуда катта, одамлар бугунги куннинг ўзида кетиш санаси ва манзилидан келиб чиққан ҳолда буюрмалар беришмоқда. Ҳозир май ойи бронь қилинмоқда. Харид қилинган чипталарнинг 98 фоизи Россия, қолгани Қозоғистон йўналишида ташкил қилди. Россияга келадиган бўлсак, фуқаролар асосан Москва ва Санкт-Петербургга кетишмоқда", — деди суҳбатдош.

"Ўзбекистон темир йўллари" плацкарт ва умумий вагон чипталарига, "Ўзбекистон ҳаво йўллари" эса эконом класс чипталарига чегирмалар тақдим этади.

Имтиёзлардан фақатгина Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги орқали хорижга ишлаш учун кетаётган фуқаролар фойдаланишлари мумкин. Имтиёзли тарифлар бўйича чипталар харид қилиш жараёнида шаффофликни таъминлаш мақсадида барча мигрантлар агентликнинг махсус электрон базасида рўйхатдан ўтишади.

"Имтиёзли чиптани олиш мақсадида Ўзбекистон фуқароси яшаш жойидаги Бандликка кўмаклашиш марказига мурожаат қилиши зарур. Марказ ходими электрон базага маълумотларни киритган ҳолда фуқарони ҳисобга олади. Шундан сўнг 3 кундан кейин у вилоят марказида жойлашган махсус кассага бориб, чиптани харид қилиши мумкин", — деб таъкидлади агентлик вакили.

Шу билан бирга, ҳар бир ҳорижга меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун кетаётган фуқарога темир йўл ва авиачипта харид қилиш харажатларини қисман қоплаш учун 300 минг сўм миқдорда бир марталик беғараз тўлов кўзда тутилган. Бу маблағларни олиш учун фуқаро йилда бир мартадан кўп бўлмаган марта мурожаат қилиши мумкин.

Шу йилда Ўзбекистон Россияга меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун белгиланган тартибда 50 мингдан ортиқ фуқароларни юборишни режалаштирган. Бироқ иккинчи ярим йилликда рекрутинг фаолияти тўғрисида қонун қабул қилинади. Бу жараёнга хусусий компанияларни жалб қилиш натижасида мигрантларни марказлашган ҳолда йиғиш вазифаларини сезиларли даражада кенгайтиради.

Асосий мавзулар