02:19 23 Сентябр 2018
Эфир
  • RUB118.05
  • EUR9347.75
  • USD8039.00
Получить патент в Многофункциональном Миграционном Центре Москвы в Сахарово (русский язык)

Ўзбекистон ва Россия мигрантлар учун патент олишни соддалаштирди

© Youtube/ Официальный канал ММЦ
Миграция
Ҳавола олиш
85860

Бундан аввал меҳнат мигрантлари рус тили бўйича имтиҳонни ва суғурта тўловларини бевосита Россияда амалга ошириш керак бўлган. Энди буларни ҳаммасини Ўзбекистонда амалга ошириш мумкин.

ТОШКЕНТ, 26 апр — Sputnik. Ўзбекистон Россияда меҳнат мигрантларига патент расмийлаштириш жараёнида керакли бўлган рус тили бўйича сертификат олиш ва суғурта тўлови билан боғлиқ бўлган барча масалаларни ҳал қилди, деб хабар қилди Sputnik мухбири.

"Биз бу бошқичда патент олишда керак бўлган рус тили бўйича сертификатни олиш муаммосини ҳал қилишга қарор қилдик. Ҳозир бу жараён ишга туширилиб, биз бу сертификатларни ўзимиз бера оламиз. Шунингдек, биз Россияга келиш ва патент олиш учун зарур бўлган суғурта масаласини ҳам ҳал қилдик", — деб таъкидлади Sputnik таҳририятига Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги вакили.

Ҳозирги вақтда яна бир муҳим масала — Ўзбекистонда берилган тиббий ҳужжатларни Россияда амал қилишини таъминлаш масаласини ҳал қилиш бўйича иш олиб борилмоқда.

"Бунинг учун Россия томонидан билдирилган бир нечта талабларни бажариш керак. Бу оддий жараён эмас. Агар Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги буни амалга ошира олса, ўйлайманки, яқин вақтларда бу масалани ҳам ҳал қила оламиз", — деди суҳбатдош.
Бундан ташқари, республика бўйлаб меҳнат мигрантлари учун рус, инглиз, немис, корейс тилларини ўрганиш ҳамда керакли бўлган касблар (пайвандловчи, қурувчи) бўйича бепул ўқув курслар очилмоқда.

Агентлик вакилининг сўзларига кўра, бугунги кунда бу ўқув курслар аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож тоифадагилар учун бепул ташкил қилинган.

Шунингдек, бу ерда рағбатлантириш тизими ҳам бор, агар икки ойлик ўқув курси якунида ўқувчи яхши натижаларни кўрсатса, у учинчи ойга ҳам қолади.

"Умуман олганда ўқиш муддати бошланғич билим ва кўникмаларига боғлиқ. Ўқув машғулотлар Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги тасарруфига ўтказилган коллежларда амалга оширилмоқда. Ҳозирги вақтда уларнинг сони 16 тани ташкил қилади. Деярли ҳар бир вилоятда иккитадан бундай коллежлар бор. Бу истак билдирган барча ўзбекистонликларга сифатли таълим олиш имкониятини беради", — деди суҳбатдош.

Шу йилда Ўзбекистон Россияга 50 мингдан ортиқ меҳнат мигрантларини юборишни режалаштирган. Иккинчи ярим йилликда рекрутинг фаолияти тўғрисида қонун қабул қилинади. Бу жараёнга хусусий компанияларни жалб қилиш натижасида мигрантларни марказлашган ҳолда йиғиш вазифаларини сезиларли даражада кенгайтиради.

Асосий мавзулар