00:16 17 Октябр 2018
Эфир
  • RUB123.85
  • EUR9490.14
  • USD8208.04
Иностранные граждане в очереди на дактилоскопическую регистрацию, архивное фото

Тошкентдаги Россия элчихонаси миграция ва консуллик масалалари бўйича семинар ўтказади

© Sputnik / Кирилл Каллиников
Миграция
Ҳавола олиш
252 0 0

Семинарда Россиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси консуллик бўлими мудири И.Фетисов ва Россия ИИВнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ходимлари иштирок этишади.

ТОШКЕНТ, 16 май — Sputnik. Тошкентдаги "Пойтахт" бизнес-марказида Россиядаги мавжуд миграцион қонунчилик ва консуллик масалаларига бағишланган семинар бўлиб ўтади. Бу ҳақда Россиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси маълум қилди.

Хабарда билдирилишича, семинар 25 май куни соат 18:00да бошланади.

Тадбирга ташриф буюрганлар зарур маслаҳатлар олиши, ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олиши мумкин. Семинарда Россиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси консуллик бўлими мудири И.Фетисов ва Россия ИИВнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ходимлари иштирок этишади.

Семинарда қатнашиш истагида бўлганлар консуллик бўлимининг (+998 71) 140-72-00 рақамли телефони, info@pravouz.com, consul.tashkent@mid.ru электрон почтаси ёки Facebook саҳифасига мурожаат қилишлари сўралади.

Асосий мавзулар