Москвада қирғизистонлик йигитни арматура билан уриб ўлдиришди

© Sputnik / Наталья Селиверстова / Медиабанкка ўтишАвтомобиль полиции
Автомобиль полиции - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Қирғизистонлик йигитга арматура билан ҳужум қилиб, аёвсиз савалашган. Йигитнинг ёнида севган қизи бўлганлиги айтилмоқда. Жабрдийда олган жароҳатлари туфайли касалхонада вафот этган

ТОШКЕНТ, 30 май — Sputnik. Москвада Қирғизистон фуқаросини уриб ўлдирган шахслар кимлиги аниқланди, улар қидирувга берилди, деб хабар қилмоқда Sputnik Қирғизистон мамлакат ИИВ матбуот-хизматига таянган ҳолда.

Вазирлик хабарига кўра, илгарироқ ОАВларда эркакнинг калтаклангани ҳақида хабарлар тарқалган. Йигитнинг ёнида бўлган қиз ҳам жароҳатлар олган.

Қирғизистон ИИВ хабарига кўра, 14 май куни соат тахминан 23.30ларда Москва вилояти Красногорс округи Красногорский бульвар кўчасида Москва дарёси қирғоғидан бошига жароҳатлар етказилган 27 яшар қирғизистонлик жасади топилган.

Драка в ЖК Тургенев, Краснодар - Sputnik Ўзбекистон
Интернетда меҳнат муҳожирлари ўртасида юз берган муштлашув видеоси пайдо бўлди

У тез тиббий ёрдам бригадаси машинасида №1 Красногорск шаҳар касалхонасига олиб борилган, ва ўша ерда олинган жароҳатлардан ҳушига келмай, вафот этган.

Шунингдек, 26 яшар қирғизистонлик қиз ҳам касалхонага етказилган. Қизнинг ҳам бошида жароҳатлар қайд этилган. Ҳозирда у касалхонада.

Москва қилояти Тергов қўмитаси ушбу ҳодиса юзасидан РФ Жиноят Кодексининг 111-моддаси (қасддан баданга оғир тан жароҳати етказиш ва эҳтиётсизлик орқали жабрланувчининг ўлимига сабабчи бўлиш) бўйича жиноий иш қўзғатилган.

Россиядаги Қирғизистон ваколатхонаси Москва ва Москва вилояти полициячилари билан ҳамкорликда ушбу жиноятга алоқадор шахсларни аниқлаш мақсадида тезкор-қидирув тадбирларини амалга оширдилар.

Гумондорлар - 23 ва 26 яшар эркаклар эканлиги аниқлаштирилган. Уларни федерал қидирувга бериш режалаштирилган.

Янгиликлар лентаси
0