08:09 20 Июл 2018
Эфир
  • RUB124.54
  • EUR9100.06
  • USD7787.81
Представитель Министерства труда, миграции и занятости населения Таджикистана в России Иброхим Ахмедов , архивное фото

Ахмедов: мигрантлар ҳуқуқий майдонда қолишлари учун қайта рўйхатдан ўтишлари зарур

© sputnik
Миграция
Ҳавола олиш
489 0 0

Тожикистон меҳнат, миграция ва бандлик вазирлигининг Россиядаги ваколатхонаси матбуот котиби Иброхим Ахмедов иш жойида меҳнат мигратларини рўйхатга олиш тақиқ қўйилганлиги хусусида ўз фикрларини маълум қилди.

Россияда 8 июлда хорижий фуқароларини, шу жумладан меҳнат муҳожирларини ҳисобга олиш янги қоидалари кучга кирди.

Қонун хорижий фуқароларни иш жойи бўйича миграция ҳисобга олишни тақиқлайди. Энди улар яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтишлари шарт: квартира, хусусий уй, меҳмонхона, санаторий, шифохона, ҳаттоки қамоқхонада. Офис манзили бўйича муҳожирларни миграция ҳисобига қўйиш мумкин эмас.

"Қонун яқинда кучга кирди. Ҳозирча ҳеч ким бизга мурожаат қилмади, бироқ тушунтириш ишлари олиб борилмоқда. Катта ўзгаришлар ҳали йўқ. Янги қонун натижалари ҳақида гапириш ҳали эрта. Эҳтимол, мурожаатлар бўлади. Биз меҳнат муҳожирлари ҳуқуқий майдондан четга чиқиб қолмаслиги учун барча қонуний чиқиш йўлларини излашга ҳаракат қиляпмиз", — деб таъкидлади Ахмедов Sputnik Тожикистонга.

Мутахассис таъкидлашича, янги қонунга мувофиқ меҳнат мигрантларини рўйхатга олиш аниқ муддати йўқ.

Бу қонун аввал муҳокама қилинган, у кутилмаган воқеа бўлмади, лекин ҳеч ким қонун айнан 8 июл куни кучга киришини билмаганди.

Асосий мавзулар