Аллоярова мигрантлар фарзандлари ҳақида: ота-оналарсиз улар ҳеч кимга керак эмас

© Sputnik / Тимур ОсмоновПредставитель Центра защиты детей Фатима Аллоярова
Представитель Центра защиты детей Фатима Аллоярова - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ота-онаси ишлашга кетиб, қариндошларига ташлаб кетилган бола хавф-хатар остида қолиши мумкин.

ТАШКЕНТ, 18 дек - Sputnik. Болаларни ҳимоя қилиш маркази вакили Фатима Аллоярованинг фикрича, ота-оналар пул ишлаб топиш билан банд бўлган вақтда, фарзандларини йўқотиб қўйишлари мумкин.

Ота-онаси ишлашга кетиб, қариндошларига қолдирилган бола хавф гуруҳига тушиб қолиши мумкин.

Фатима Аллоярова сўзларига кўра, бундай болалар камдан-кам яхши ўқийди ва улар ўз кечинмалари ва хафагарчиликларини бировга айтишга имкони бўлмайди.

“Бирор бир жавобгарлик чораси йўқлиги одамни қўрқувга солади. Ота-оналарни ҳеч нарса билан қўрқитиб бўлмайди. Улар ўз болаларини кийинтиришлари ва боқишлари зарур”, - деди эксперт.

Аллоярова сўзларига кўра, ота-онаси қариндошларига қолдириб кетган болалар аҳволига биринчи навбатда маҳалла раислари, домкомлар ва мактаб ўқитувчилари эътиборларини қаратишлари лозим.

Аллоярова: оставленным детям мигрантов некому жаловаться на насилие
Янгиликлар лентаси
0