09:21 20 Ноябр 2019
Эфир
  • RUB149.01
  • EUR10498.56
  • USD9500.96
Мужчина у окна, архивное фото

Қозоғистонда махсус операция давомида 137 нафар Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди

© Sputnik / Валерий Мельников
Миграция
Ҳавола олиш
1547 0 0

Чет элликлар суд қарори билан мамлакатга киришга таъқиқ шарти билан Қозоғистон ҳудудидан чиқариб юборилган

ТОШКЕНТ, 2 фев - Sputnik. Қозоғистонда Хитой Халқ Республикаси ва Ўзбекистондан ноқонуний миграция каналига чек қўйилди, деб хабар қилди мамлакат ИИВ раҳбари Олмос Садубаевга таяниб Zakon.kz портали.

Хабарда айтилишича, Қозоғистон ИИВ миграция хизмати ва криминал полиция Департаменти ходимлари томонидан Олма-Ота шаҳрида ХХР ва Ўзбекистон фуқаролари учун ноқонуний миграцияни ташкиллаштириш билан шуғулланган жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйилган.

31 январь куни Шимкентда ўтказилган махсус операция давомида 73 нафар ХХР ва 137 нафар Ўзбекистон фуқаролари қўлга олинган.

"Аниқланишича, ХХР фуқаролари Қозоғистон Республикасига транзит авиарейслари орқали кириб келишган ва шундан сўнг қонунни бузган ҳолда ноқонуний равишда мамлакат ҳудудида қолганлар. Айни вақтда уларни мамлакат ташқарисига чиқариб юбориш масаласи кўриб чиқилмоқда", - деб хабар қилган Садубаев.

Ноқонуний миграция каналини ХХРнинг икки фуқароси ва қозоғистонлик аёл ташкиллаштирилгани қўшимча қилинган.

"Улар ушланган, ҚР ЖК 394 моддаси 2 қисми (бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктирган ҳолда ноқонуний миграцияни ташкил этиш) билан судгача бўлган суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Бундан ташқари, Олма-Ота шаҳрида Қозоғистонда ноқонуний бўлиб турган 9 нафар ХХР фуқароси ва уларга ҳамроҳлик қилиб юрган шасхлар - Қозоғистон фуқаролари қўлга олинди. Чет элликлар суд қарори билан мамлакатга киришга таъқиқ шарти билан Қозоғистон ҳудудидан чиқариб юборилган", - деб қўшимча қилган Садубаев.

Асосий мавзулар