22:43 18 Июл 2019
Эфир
  • RUB136.34
  • EUR9673.87
  • USD8584.50

Москвада такси ҳайдайдиган қирғиз йигити унутиб қолдирилган 1 млн рублни эгасига қайтарди

© Sputnik / Алмаз Базарбаев
Миграция
Ҳавола олиш
102510

"...машинам ортидан BMW русумидаги машина тўхтаётганини кўрдим. Автомобилни шу қадар яқин тўхтатишдики, узоқдан машинамга келиб урилгандай кўринди ҳатто. Зум ўтмай, телефоним жиринглади: менга "автомобилимни тўсатдан туртиб юборишганини" айтишди ва кўчага чиқишимни сўрашди", - дейди Нурсултон

ТОШКЕНТ, 23 фев - Sputnik. Қирғизистонлик Нурсултон Кайназаров мижозни айтилган манзилга етказиб, уйига қайтган. Олд ўриндиқ олдида ётган, одамни шок ҳолатига соладиган топилмани эса орадан бир неча соат ўтгач аниқлаган.

Sputnik Қирғизистон хабарига кўра, йигит таксист бўлиб ишга кирганига эндигина 1 ой бўлган. Нурсултоннинг тан олишича, олд ўриндиқ олдида бир кеча давомида миллион рубл ётганини у ҳатто пайқамаган.

Воқеа 20 февралга ўтар кечаси рўй берган.

"Мен мижозни Домодедово аэропортигача олиб бордим. Отртга қайтишда бир эркак тўхтатиб, шаҳаргача ташлаб қўйишни сўради. Унинг ёнида тўрт аёл бор эди, мен уларни меҳмонхонага ташладим. Шундан сўнг яна беш-олтита мижозни ташидим. Кечки соат ўнгача ишладим. Ишхонага келгач, одатдагидек машина салонини тозаладим ва ўриндиқ остида пул тўла барсеткани аниқладим. Қўрққанимдан пулларга ҳатто тегмадим. Мен барсетка ичида 500-600 минг рубл бор деб ўйлагандим", - деб тан олган Нурсултон.

Қирғиз йигити нашрга берган интервьюсида полициячилар уни қандай топишгани ҳақида ҳам сўзлаб берган.

"Улар мени излаб келганларида уйда эдим. Ойнага қараб, машинам ортидан BMW русумидаги машина тўхтаётганини пайқадим. Автомобилни шу қадар яқин тўхтатишдики, узоқдан машинамга келиб урилгандай кўринди ҳатто. Шундан сўнг зум ўтмай, телефоним жиринглади: менга "автомобилимни тўсатдан туртиб юборишганини" айтишди ва кўчага чиқишимни сўрашди. Мен улар полициячилар эканини дарҳол англадим.

Худди шу вақтнинг ўзида жиноят қидирув бўлимидан телефон қилишди. Мени кўргач, полициячилар ўзларини таништириб, гувоҳномаларини кўрсатишди. Мен пул тўла барсеткани уларнинг қўлига тутқаздим. Полициячилар пулни олишмади. Ўзим эгасига топширишим керак экан. Шунингдек, нега дарҳол полицияга мурожаат қилмаганим, қочишни режалаштирганманми-йўқми, агар улар телефон қилишмаганида қандай йўл тутишни режалаштирганим ҳақида ҳам узоқ қизиқишди. Мен уларга салондаги барсеткани ишхонага борганимда аниқлаганим, агар дарҳол аниқлаганимда, туни билан ишламаган бўлишимни айтдим. Сўзларимни далили сифатида улар мен юрган маршрутларни навигаторимдан текшириб кўришлари мумкинлигини айтдим", - деган йигит.

Йигит полиция бўлимида пулларни эгаларига топширган.

Нурсултоннинг айтишича, пуллар эгаси унга каттагина миқдорда мукофот пули берган.

Маълум бўлишича, пулни йўқотиб қўйган эркак ва тўрт нафар аёл Доғистонда пойабзал савдоси билан шуғулланар экан. Маълум бўлишича, улар бир миллион рублни кредитга олишган ва Москвадан шу пулга товар олмоқчи бўлиб келишган.

Нурсултон пулни қайтаргач, эртасига пул эгаларини бир кун давомида шаҳар бўйлаб айлантирган. Кечқурун эса аэропортга кузатиб қўйган. Доғистонга учиб кетиш олдидан пул эгалари Нурсултонга узоқ вақт миннатдорлик билдирганлар.

Асосий мавзулар