17:14 20 Ноябр 2019
Эфир
  • RUB149.01
  • EUR10498.56
  • USD9500.96
Якутск

Россияда Ёқутистонда жуда катта шов-шувга сабаб бўлган жиноятга изоҳ беришди

© Sputnik / Болот Бочкарев
Миграция
Ҳавола олиш
1073 0 0

Ёқутистонда 17 март куни номусга тегиш ва одам ўғирлаш моддаси билан қўзғатилган жиноий иш юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Ижтимоий тармоқларда бу жиноятни Марказий Осиё фуқаролари содир этганлиги ҳақида хабарлар пайдо бўлди. Бу хабар катта шов-шувга сабаб бўлди.

ТОШКЕНТ, 22 мар — Sputnik. Ёқутистондаги шов-шувли жиноят – муайян шахслар жинояти, унга бирор миллийлик намойиши сифатида қараш керак эмас, деди РФ президентининг Узоқ Шарқ федерал округидаги мухтор вакили Юрий Трутнев. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилди.

“Ҳеч қачон инсон қайси миллатдан эканлиги ҳақида савол бермаганман – бизни шундай тарбиялашган ва шундай давом этиши шарт. Бир мамлакатда яшаймиз, бирга яшаймиз, бир-биримизга ёрдам берамиз. Агар мияга миллатга қараб ажратишни бошлаш керак, деган ғоя келса, биз барчасини барбод қиламиз. Бир-биримизга ёрдам беришимиз керак. Жиноятга оид содир бўладиган ҳодисаларни бирор миллийлик намойиши сифатида эмас, балки муайян шахслар жинояти сифатида кўриб чиқиш лозим. Шунингдек, муайян шахслар қонунчиликка биноан жазоланишлари шарт”, - деди Трутнев журналистларга.

РФнинг Ёқутистондаги Тергов қўмитасининг  тергов бошқармаси 17 март куни номусга тегиш ва одам ўғирлаш моддаси билан жиноий иш қўзғатди. Якутск шаҳрида яшовчи аёл ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органга ариза билан мурожаат қилади.

Маҳаллий ОАВ кўнгиллилардан олинган хабар асосида Ёқутистоннинг 36 яшар фуқароси йўқолгани ҳақида эълон тарқатган эди. Волонтёрларнинг сўзларига кўра, аёл жуда кеч уйига қайтаётган бўлган ва уйларнинг бирини олдида номаълум шахслар уни машинага ўтқазиб, олиб кетишган. Жабрдийда қизига қўнғироқ қилишга улгурган.

Тез орада ОАВда бош гумондор - Қирғизистон фуқароси эканлиги ҳақида хабарлар тарқалди. У ва унинг шериклари таксистлик қилишлари айтилмоқда. Бу хабар Ёқутистонда жамоатчилик орасида катта шов-шувларга сабаб бўлди: бир неча юз норози фуқаролар шаҳарнинг бош майдонига митингга чиқдилар. Улар мигрантлар номига ёқимсиз лозунгларни қичқиришган ва ҳукуматни регионда ноқонуний миграцияга нуқта қўйишга чақирганлар.

Ўзбекистон меҳнат вазирлиги маълумотларига кўра, айни вақтда Саха Республикасида 11 250 нафар Ўзбекистон фуқаролари меҳнат фаолиятини олиб боришади. Вазирлик ходимлари Ёқутистондаги ўзбек диаспораси вакили Тошпўлат Ёдгоров билан боғланишди. Ёдгоров ҳолат хавфли эмаслигини, ўзбекистонликлар ҳаёти ва соғлиғига ҳеч нарса таҳдид қилмаётганини айтган. Аммо бунга қарамай, диаспора вакили эҳтиёткорликни йўқотмасликка ва эҳтиёж бўлмаса, одамлар кўп йиғиладиган жойларга бормасликка чақирган.

Ёқутистондаги вазият Россия Федерациясидаги Бандлик ва меҳнат муносабатлари қошидаги ташқи меҳнат миграцияси агентлиги вакили Саиднумон Мансуровнинг диққат марказида турибди.

Унинг хабарига кўра, Саха Республикасидаги ҳолат барқарорлашган.

Меҳнат вазирлиги чет элда меҳнат ҳуқуқлари ва эркинликлари бузилиши ҳолатларига дуч келган, ҳужжатсиз ёки қийин аҳволда қолган ўзбекистонликларга ватанга қайтишида ҳамда кўмак кейинчалик бу фуқароларга тадбиркорликни ривожлантириш учун имтиёзли кредитларни олиш бўйича шарт-шароит яратиб беришга тайёр.

Асосий мавзулар