Путин Қирғизистон фуқаролари учун "миграция амнистияси" муддатини узайтирди

© Sputnik / Андрей СтенинЗадержанные мигранты во время рейда полиции
Задержанные мигранты во время рейда полиции - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
"Қирғизистон томони илтимосига кўра, амнистия апрел охирига қадар узайтирилди, бу эса мамлакатларимиз ўртасидаги муносабатлар алоҳида характерга эгалиги далилидир", - деди Путин.

ТОШКЕНТ, 28 мар - Sputnik. Россияда вақтинча яшаш режимини бузган Қирғизистон фуқаролари учун миграция амнистияси муддати 2019 йил апрель ойига қадар узайтирилди.

Су-25 российской авиабазы Кант в Киргизии присвоено имя Героя Советского Союза летчика И. Таранчиева - Sputnik Ўзбекистон
Россия Қирғизистондаги авиабазаси учун тўловни оширди

Бу ҳақда Россия Федерацияси президенти Владимир Путин Россия-Қирғизистон музокаралари якунлари бўйича баёнот берди.

Россия етакчиси, 2018 йил октябрда Қирғизистон президенти илтимоси билан миграция амнистияси ўтказилганини, шу туфайли Россияда вақтинча яшаш қоидаларини бузган Қирғизистон республикасининг минглаб фуқаролари ватанга чиқиб, ҳеч бир тўсиқсиз яна Россияга қайтишга муваффақ бўлганини, улар маъмурий жавобгарликка тортилмаганликларини эслатиб ўтди.

Путин Қирғизистонни Россиянинг стратегик шериги деб атади.

"Қирғизистон томони илтимосига кўра, амнистия апрел охирига қадар узайтирилди, бу эса мамлакатларимиз ўртасидаги муносабатлар алоҳида характерга эгалиги далилидир", - деди Путин.

Янгиликлар лентаси
0