ТОШКЕНТ, 9 май - Sputnik. Бундан бир ҳақта олдин ОАВда Россия гидрометрология университети 2-босқич талабаси, Ўзбекистон фуқароси М.Юлдашевнинг қўлга олинганлиги тўғрисида хабарлар пайдо бўлди.
ТИВ баёнотига кўра, Юлдашев ишлаш учун рухсатнома (патент) олмай кечки вақтда гиперматкетда сотувчи бўлиб ишлаган. 30-апрель кечаси харидорга устаранинг қандай ишлашини кўрсатаётганда устара учи чиқиб кетган ва харидор кўзига теккан.
Харидорни касалхонага, талабани қўлга олиб полиция бўлимига олиб кетишган.
Туман судида Юлдашевга 5 минг рубль миқдорида жарима белгилаш ва Россия ҳудудидан маъмурий чиқариб юбориш тўғрисида қарор қабул қилинган. Айни пайтда Юлдашевга нисбатан Россия Федерацияси Жиноят кодекси 291-модда 3-банди (мансабдор шахсга пора бериш) бўйича жиноий иш ҳам текширилмоқда.
"2-май куни мазкур вазият мамлакатимизнинг Санкт-Петербург шаҳридаги Бош консулхонаси томонидан назоратга олинган", - дейилади ТИВ хабарида.
Консуллик-ҳуқуқий департаменти эслатиб ўтадики, Россиянинг Шимоли-ғарбий федерал округи (Архангелск вилояти, Калининград вилояти, Карелия Республикаси, Коми Республикаси, Ленинград вилояти, Мурманск вилояти, Ненетс автоном округи, Новгород вилояти, Псков вилояти, Санкт-Петербург шаҳри, Вологода вилояти) ҳудудида жойлашган.
Ўзбекистон фуқаролари зарур вазиятларда республиканинг Санкт-Петербург шаҳридаги Бош консулхонасига +7-965-029-41-49 телефон рақами орқали мурожаат қилишлари мумкин.