Мигрантлар патенти Москва бюджетига қанча даромад келтиргани маълум қилинди

© Sputnik / Кирилл Каллиников / Медиабанкка ўтишИностранный гражданин разговаривает с сотрудником центра, получая трудовой патент
Иностранный гражданин разговаривает с сотрудником центра, получая трудовой патент - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Москва ҳукумати 2019 йилнинг дастлабки тўрт ойи давомида меҳнат мигрантлари патентидан олинган даромадни маълум қилди.

ТОШКЕНТ, 22 май - Sputnik. Жорий йилнинг дастлабки тўрт ойи мобайнида Москва шаҳрида меҳнат мигрантлари патентлари тўловидан олинган даромад қарийб 5,6 миллиард рублни ташкил қилди. Бу ҳақда Москва ҳукумати матбуот хизмати хабар қилди.

Қайд этилишича, Москва кўп тармоқли миграция марказида 2018 йилда  Москва шаҳрида ишлаш учун 451,6 минг дона меҳнат патентлари берилган ва патент тўловларидан пойтахт бюджетига тушган даромад 17,4 миллиард рублни ташкил этган.

Россия визасиз мигрантларга янги тартиб жорий этмоқчи

Эслатиб ўтамиз, 2019 йил 1 январдан Москва шаҳрида мигрантлар учун патент тўлови нархи 4,5 мингдан 5 минг рублгача оширилди.

Янгиликлар лентаси
0