18:52 26 Июн 2019
Эфир
  • RUB135.34
  • EUR9731.96
  • USD8562.34
Города мира. Сеул

Меҳнат вазирлиги фуқароларни Кореяга ишга юбориш бўйича янги тизимни тақдим этди

© Sputnik / Рамиль Ситдиков
Миграция
Ҳавола олиш
1369 0 0

EPS-TOPIC тест синовларидан ўтган ҳар бир фуқаро ўзининг Корея Республикасида ишга жойлашиш статуси ҳақида янги ишга туширилган korea.mehnat.uz сайти орқали маълумот олиши мумкин

ТОШКЕНТ, 1 июн - Sputnik. Ўзбекистон меҳнат вазирлиги фуқароларни кейинчалик Жанубий Кореяда ишга жойлаштириш учун корейс тили бўйича тест синовидан ўтказиш тартибидаги ўзгаришлар ҳақида очиқ тақдимот ўтказди, деб хабар қилмоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.

Мазкур ўзгаришлар коррупция ва монополияга йўл қўймаслик; шаффофлик ва жамоат назорати каби уч муҳим тамойилга асосланган.

Нималар ўзгарди?

Биринчи, EPS-TOPICка кириш учун корейс тилини билиш бўйича саралаш тестларни ўтказиш ҳуқуқи барча тадбиркорлик субъектларига берилди. Мазкур фаолият билан шуғулланиш учун Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигидан Билимни баҳолаш маркази сифатида аккредитациядан ўтиш зарур. Ҳозирги кунда Андижон ва Самарқанддан иккита ташкилот аккредитациядан ўтди. Билимни баҳолаш марказлари рўйхати қуйидаги манзил бўйича жойлаштирилган:

Иккинчи, EPS-TOPICка кириш учун ўтказиладиган саралаш тест синовлари натижалари 2019 йил 1 июндан бошлаб, динамик рейтинг кўринишида очиқ ҳолда test.mehnat.uz сайтига жойлаштириб борилади. Рейтингдаги ўринлар тўпланган баллардан келиб чиқиб шаклланади.      

Учинчи, EPS-TOPICка кириш учун ўтказиладиган саралаш тест синовларида фойдаланиладиган саволлар очиқ ҳолда қуйидаги манзил бўйича жойлаштирилган.

Тўртинчи, EPS-TOPIC тест синовларидан ўтган ҳар бир фуқаро ўзининг Корея Республикасида ишга жойлашиш статуси ҳақида янги ишга туширилган korea.mehnat.uz сайти орқали маълумот олиши мумкин.

Мазкур ўзгаришлар тест ўтказиш ва Ўзбекистон фуқароларини Кореяда ишга жойлаштириш, шунингдек, саралашда ҳамма учун бирдек шароит яратиш жараёнларининг шаффофлигини таъминлашга қаратилган.

Асосий мавзулар