Питерда мигрантлар болаларини мактабга жойлаштириш ҳақида қўлланма чоп этилди

© Fb"Дети Санкт-Петербурга" раздают брошюры мигрантам
Дети Санкт-Петербурга раздают брошюры мигрантам - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Санкт-Петербургда мигрантлар орасида болаларини қандай қилиб мактабга жойлаштириш мумкинлиги ҳақида қўлланма тарқатилмоқда.

ТОШКЕНТ, 2 июн – Sputnik. Санкт-Петербургда жойлашган "Дети Петербурга" жамоатчилик ташкилоти Centralasiengrupperna ва Svenska Institutet билан биргаликда мигрантлар болаларини қандай қилиб мактабга жойлаштириш мумкинлиги ҳақида кичик қўлланма чоп этди.

РЦНК в Ташкенте на открытии классов русского языка в Узбекистане - Sputnik Ўзбекистон
Москвада православ черкови мигрантлар болалари учун мактаб очди

Қўлланма асосан комикс расмлардан ташкил топган бўлиб, унинг бош қаҳрамони Гўзал исмли ўзбекистонлик қиз. У архитектор бўлишни орзу қилади, лекин бунинг учун аввал мактабда ўқиш керак. Қўлланмага ота-оналар учун ўзбек, рус, қирғиз ва тожик тилларида ёзилган керакли маълумотлар ҳам илова қилинган.

Хабарда айтилишига кўра, ушбу комксни яратишга мигрантлар болаларнинг мактабга бориши ва у ерда ўқиши осон эмаслиги, бунда нафақат ҳужжатлар ёки жой йўқлиги балким тил билмаслик ҳам катта муаммо эканлиги кўрсатилган.

Айни дамда ушбу брошюралар шаҳарда ишлаётган мигрантлар орасида тарқатилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0