18:53 26 Июн 2019
Эфир
  • RUB135.34
  • EUR9731.96
  • USD8562.34
Уполномоченный по правам человека в РФ Татьяна Москалькова

Собиқ СССР аҳолисига Россия фуқаролигини олишни осонлаштириш керак – омбудсмен

© Sputnik / Александр Натрускин
Миграция
Ҳавола олиш
68910

Россия президентининг инсон ҳуқуқлари бўйича маслаҳатчиси Татьяна Москалькова собиқ СССР аҳолиси Россия фуқаролигини соддалаштирилган тартибда олиши кераклигини таъкидлади.

ТОШКЕНТ, 11 июн – Sputnik. Россия президентининг инсон ҳуқуқлари бўйича маслаҳатчиси Татьяна Москалькова Владимир Путинга берган ҳисоботида собиқ СССР аҳолиси Россия фуқаролигини соддалаштирилган тартибда олиши керак деди. 

“Омбудсмени сўзларига кўра, Россия фуқаролигини соддалаштирилган тартибда олиш ҳуқуқига эга бўлган хорижий фуқаролари категориясини кенгайтириш керак. Собиқ СССР ҳудудида яшаган, рус тилини биладиган ва кундалик ҳаётда рус тилидан фойдаланаётган фуқароларга – “рус тили соҳиблари” мақомини ва соддалаштирилган тартибда Россия фуқаролигини олиш имконини бериш керак”, - дейилган хабарда.

Шу билан бирга омбудсмен ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилотларининг президентга илтимосини ҳам етказди. Улар Путиндан  “Россия фуқаролигидан маҳрум қилинган шахслар” ишини тезкорлик билан ҳал қилишни сўрашмоқда. Бироз олдин Россия ИИВ текширувлар ўтказиб, бир неча йил олдин берилган Россия паспортларини ноқонуний деб эълон қилган эди.

Омбудсмен фикрига кўра, Россия фуқаролигини олиш жараёнидан “вақтинча яшашга рухсатнома олиш” босқичини мустасно қилса ҳам бўлади. Чунки ушбу босқич “Яшашга рухсатнома олиш” босқичи билан бир хил.

Маълумот учун, Статистика қўмитаси хабарига кўра, 2019 йилдан бошлаб Россияда аҳоли сони ўсиши тўхтайди. Бунга сабаб - балоғат ёшига етувчилар сони камайишидир. Ҳозир балоғат ёшига етаётган фуқаролар 1990 йилларда туғилган болалар. Ўша йилларда Россияда ижтимоий-иқтисодий вазият оғир бўлгани туфайли туғилишлар сони кескин камайиб кетган эди. Ушбу муносабат билан Россия президентига камаяётган аҳоли сонини қисман миграция ҳисобига тўлдириш таклиф қилинмоқда.

Асосий мавзулар