Сахалин вилоятида мигрантлар ишлаши тақиқланган соҳалар кенгайтирилди

© Sputnik / Кирилл Брага / Медиабанкка ўтишЦентр содействия мигрантам
Центр содействия мигрантам  - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон ТИВ Сахалин вилоятига боришни режалаштираётган фуқароларга мурожаат қилди.

ТОШКЕНТ, 17 июн – Sputnik. Ўзбекистон ТИВ Сахалин вилоятига боришни режалаштираётган фуқароларга мурожаат қилди.

Мамлакатнинг Владивосток шаҳридаги (Россия) Бош Консулхонаси маълумотига кўра, Сахалин вилояти губернаторининг 2018-йил 12-декабрдаги 37-сон Фармони билан 2019-йилда мазкур вилоят ҳудудида фаолият юрутувчи хўжалик субъектларига таълим, озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш, чакана савдо, хусусий қўриқлаш хизматлари фаолияти, қуқурлик ва қувур транспорти, транспорт воситалари учун тўхташ жойлари, хавфли товарларни ташиш, меҳмонхона фаолияти ва умумий овқатланиш корхоналари, сув чиқариш, тозалаш ва тақсимлаш, оқава сувларни тўплаш ва қайта ишлаш соҳаларига патент асосида меҳнат фаолияти олиб борувчи хорижий фуқароларни жалб этишга тақиқ қўйилди.

Сильные морозы в Якутии - Sputnik Ўзбекистон
Ёқутистонда меҳнат мигрантларига савдо қилиш ва йўловчи ташиш тақиқланди

“Шунингдек, жорий йилнинг 17-июнидан ушбу рўйхатга қўшимча равишда ландшафт ободонлаштириш фаолияти, ишга қабул қилиш, вақтинчалик иш билан таъминлаш агентликлари ва реклама агентликлари фаолияти ҳам киритилди”, - дейилади ТИВ хабарида.

Шу муносабат билан Консуллик-ҳуқуқий департаменти Россия ҳудудида жойлашган ва Сахалин вилоятига боришни режалаштираётган фуқароларга юқорида кўрсатилган тақиқларни ҳисобга олишларини сўраган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг март ойидан Ёқутистонда меҳнат мигрантларига қатор соҳаларда фаолият юритишларига тақиқлар жорий этилганди, жумладан, патент асосида фаолият юритаётган хорижлар 2019 йилда Ёқутистонда ҳуқуқ, бухгалтерия ҳисоби, меъморчилик, муҳандислик-техник лойиҳалаш, илмий ишлаб чиқариш ва тадқиқотлар соҳаларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинганди.

Янгиликлар лентаси
0