16:34 17 Август 2019
Эфир
  • RUB136.38
  • EUR9928.30
  • USD8882.00
Министр занятости и трудовых отношений Узбекистана Шерзод Кудбиев

Меҳнат вазири хусусий бандлик агентликлари хизмати нархи қачон арзон бўлишини айтди

Пресс-служба Минзанятости Узбекистана
Миграция
Ҳавола олиш
325 0 0

Вазир шунингдек, хусусий бандлик агентликларининг хизмат кўрсатиш кўлами кутилгани каби катта бўлмаётганини қўшимча қилди.

ТОШКЕНТ, 19 июн – Sputnik. Ўзбекистон бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Шерзод Кудбиев хусусий бандлик агентликларининг ишга жойлаштириш учун катта нарх қўяётгани юзасидан фикр билдирди, деб хабар бермоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.

"Менга кўпинча шу саволни беришади, нега хусусий бандлик агентликлари чет элга ишга жойлаштиришда катта нарх қўяпти, деб. Бу жараёндан ўтиволишимиз керак, назаримда. Рақобатни ўзи яқин келажакда меҳнат бозоридаги хизмат кўрсатиш нархларини мувозанатга олиб келади, бизга фақат озгина вақт керак бўлади", - дея тушунтирди Шерзод Кудбиев.

Вазирнинг айтишича, хусусий бандлик агентликларининг хизмат кўрсатиш кўлами кутилганидек катта бўлмади.

Жорий йилнинг беш ойи давомида агентликлар уларга мурожаат қилган 21 мингдан зиёд фуқаролардан, атиги 1017 нафар фуқарони ишга жойлаштирган бўлса, шулардан 962 нафари чет элда, хусусан, Бирлашган Араб Амирликлари (2), Литва (40), Россия Федерацияси (398), Туркия (509) каби давлатларга ишга жойлаштирилган.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири келтирган статистик рақамларга кўра, Ўзбекистоннинг 2,5 миллион фуқароси меҳнат мигрантлари сифатида хорижга чиқиб кетган бўлса, улардан 2 миллионга яқини Россияда фаолият юритади ва ҳар йили ватанга 4 миллиард долларга яқин маблағларни ўтказадилар.

Асосий мавзулар