Россиядаги ўзбекистонлик мигрантлар ҳар йили ватанига 4 млрд $ юбормоқда

© Sputnik / Кирилл Каллиников / Медиабанкка ўтишРабочие-строители на крыше здания в Москве.
Рабочие-строители на крыше здания в Москве. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Статистик маълумотларга қараганда, ҳозирда 2 миллион 300 мингдан зиёд Ўзбекистон фуқаролари хорижда ишламоқда. Улардан 2 миллионга яқини Россияда ишламоқда.

ТОШКЕНТ, 19 июн — Sputnik. Ўзбекистон ва Россия меҳнат вазирлиги Ўзбекистон меҳнат мигрантларинининг ҳуқуқларини ҳимоя қилади. Бу ҳақда Ўзбекистон бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Шерзод Кудбиев Sputnik Ўзбекистон мухбирига маълум қилди.

Ўтган ойнинг охирида икки мамлакат вазирлиги Красноярск шаҳрида меҳнат миграциясини ривожлантириш бўйича ҳукуматлараро комиссияси йиғилишида ҳамда Урганчдаги ҳукумат раҳбарлари даражасидаги қўшма комиссия биринчи мажлиси доирасида музокаралар олиб боришди.

Трудовая книжка - Sputnik Ўзбекистон
Меҳнат вазири ишсизлар сони энг кўп бўлган вилоятларни санаб ўтди

Кудбиевнинг сўзларига кўра, идоралар мигрантлар ҳуқуқини қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш фаолиятини йўлга қўйишган

Статистик маълумотларга қараганда, ҳозирда 2 миллион 300 мингдан зиёд Ўзбекистон фуқаролари хорижда ишламоқда. Улардан 2 миллионга яқини Россияда ишлаб, ҳар йили ватанига 4 млрд доллар юборишмоқда.

“Биз бу ҳамма оқим ташкиллаштирилган бўлишига ҳаракат қилимиз керак”, - дея таъкидлади вазир.

Ўзбекистон бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги маълумотларига кўра, январ-май ойларида Ўзбекистондан Россияга 472 киши ташкиллаштирилган тартибда ишга юборилган. Маълум қилинишича, Ўзбекистон ҳукумати фуқароларини малакаларини оширишга тайёр.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россиядан хорижга пул ўтказлари ҳажми бўйича Ўзбекистон иккинчи ўринни эгаллагани хабар қилинган эди. Статистик маълумотларга кўра, 2019 йилнинг биринчи чорагида Россиядан Ўзбекистонга 818 миллион доллари юборилган. Ўзбекистонга меҳнат мигрантлари томонидан юборилаётган маблағлар ҳажми 2021 йилга келиб 7,2 миллиард долларгача ошиши мумкин. 

Янгиликлар лентаси
0