Йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарималарни тўламаганлар Россияга киритилмайди

© Sputnik / Максим Блинов / Медиабанкка ўтишРейд ГИБДД
Рейд ГИБДД - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россияда йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарималарни тўламаган хорижий фуқаролар мамлакатга киритилмайди.

ТОШКЕНТ, 26 июн – Sputnik. Россия ҳудудида йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарималарни тўламаган чет эл фуқаролари мамлакатга киритилмайди.

Работа такси в Москве - Sputnik Ўзбекистон
Ҳайдовчи-мигрантлар Россия қонунчилигида талабчанлик кучайишига тайёр бўлишлари керак

РИА Новостининг ёзишича, бу ҳақда Россия ИИВ раҳбари Владимир Колокольцев йўл қурилиши бўйича давлат кенгашида маълум қилган.

Колокольцевнинг сўзларига кўра, ИИВ Федерал божхона хизмати билан биргаликда махсус маълумотлар ахборот базасини тузади.

“Натижада Россиядан чиқиб кетаётган чет эл фуқаролари томонидан жарималар тўланишини назорат қилиш ҳамда улар мажбуриятларини бажармагунча киришга вақтинчалик тақиқ қўйиш имкони пайдо бўлади”, - деган ИИВ раҳбари.

Аввалроқ Россия депутатлари 2019 йилда йўловчи ташувчи тўғрисидаги қонунга чет эл фуқароларига Россияда такси ҳайдовчиси бўлиб ишлашни тақиқловчи ўзгартиришларни киритишни режалаштиришаётгани хабар қилинган эди.

Янгиликлар лентаси
0