Россияда мигрантлар учун янги тўлов жорий этиш таклиф қилинди

© Sputnik / Павел Лисицын / Медиабанкка ўтишРабочие на строительной площадке
Рабочие на строительной площадке - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Мигрантларга ижтимоий ва тиббий суғурталашдан фойдаланиш, уларнинг фарзандларини эса боғча ва мактабга жойлаштириш имкониятини беради.

ТОШКЕНТ, 1 июл – Sputnik. Россия Ички ишлар вазирлиги Россияда истиқомат қилиш гувоҳномасига (ВНЖ) ёки вақтинчалик яшаш учун рухсатномасига (РВП) эга бўлган мигрантлар учун қўшимча тўлов жорий этиш таклиф қилди.

Бу ҳақда "Коммерсантъ" мазкур ҳужжат лойиҳасига асосан хабар қилди.

Ольга Чудиновских - Sputnik Ўзбекистон
Иқтисодчи: Россияда меҳнат миграцияси ўсишига фақат қонунлар тўсқинлик қилмоқда

Россияда РВП ва ВНЖ асосида яшайдиган фуқаролар 1600 ва 3500 рубл миқдорида давлат божини тўлаганда меҳнат қилиш ҳуқуқига эга бўлади.

Таъкидланишича, бу тўлов мигрантларга ижтимоий ва тиббий суғурталашдан фойдаланиш, уларнинг фарзандларини эса боғча ва мактабга жойлаштириш имкониятини беради.

Россияга визасиз келадиган хорижий фуқаролар мамлакатда патент асосида ишлайди, бир йил иш фаолияти давомида маҳаллий бюджетга 30 дан 60 минг рублгача тўлов тўлайди.

Бироқ ИИВ мигрантлар бу тўловлардан қочиш мақсадида РВП ва ВНЖ олишга ҳаракат қилади. Бироқ улар Россия жамиятига тўлиқ интеграция қилишни хоҳлашмайди. Шунинг учун ИИВ томонидан жисмоний шахсларда ишлайдиган (РВП ва ВНЖга эга бўлган фуқаролар) ишчиларга патент тўлов мажбуриятини жорий этишни режалаштирмоқда.

Таклиф муаллифларига кўра, давлат божини кириш мамлакатга узоқ муддатли мигрантлар оқимини кўпайтиради.

Яқин вақтларда ИИВ бу таклиф Меҳнат ва Иқтисодий ривожланиш вазирлиги билан келишиш учун юборилади.

Янгиликлар лентаси
0