Ўзбекистонликлар асосан қайси давлатларга кўчиб кетаётгани маълум бўлди

© Sputnik / Рамиль Ситдиков / Медиабанкка ўтишРабота аэропорта Домодедово
Работа аэропорта Домодедово - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Доимий яшаш учун Ўзбекистондан хорижий мамлакатларга кўчиб кетганлар сони 4 847 кишини ташкил қилди.

ТОШКЕНТ, 22 июл – Sputnik. 2019 йил январь-июнь ойларида доимий яшаш учун Ўзбекистон Республикасидан хорижий мамлакатларга кўчиб кетганлар сони 4 847  кишини ташкил қилди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълумотлари дарак бермоқда.

Шундан 56,3 фоизи Қозоғистонга, 36,9 фоизи Россияга, 1,2 фоизи АҚШга, 1 фоизи Исроилга, қолган 4,6 фоизи фоизи эса бошқа давлатлар ҳиссасига мос келади. 

Врач-травматолог смотрит на рентгеновский снимок - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонликлар асосан қайси касалликлардан вафот этишмоқда?

Қайд этилишича, жорий йил бошидан бери  доимий яшаш учун Ўзбекистонга хорижий мамлакатлардан кўчиб келганлар сони 1361 кишини ташкил этди. Шундан 29,7 фоизи Қозоғистондан, 24,2 фоизи Тожикистондан, 22,3 фоизи Россиядан, 14,3 фоизи Қирғизистондан, 9,5 фоизи бошқа мамлакатлардан кўчиб келган.

Умуман олганда, йил бошидан буён келганлар сони 78,9 минг кишини ташкил этди (ички 77,5 минг киши, ташқи - 1,4 минг киши), чиқиб кетганлар - 82,4 минг киши (ички 77,5 минг киши, ташқи - 4,9 минг киши).

Миграция сальдоси минус 3,5 минг кишига етди ва 2018 йилнинг шу даврига нисбатан минус 6,2 минг кишини ташкил этди.

Миграция даражаси юқорилиги Қашқадарё (минус 3,3 минг киши), Самарқанд (минус 2,5 минг киши) ва Қорақалпоғистонга (минус 1,7 минг киши) қайд этилди. Миграциянинг ижобий сальдоси Тошкент шаҳрида (плюс 12,9 минг киши) кузатилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Республикаси доимий аҳолиси сони 2019 йил 1 июль ҳолатига 33,5 млн кишини ташкил этгани хабар қилинган эди.

Янгиликлар лентаси
0