23:07 17 Октябр 2019
Эфир
  • RUB147.25
  • EUR10438.58
  • USD9455.24
Медицинская сестра

Ўзбекистонлик шифокорлар Самарада заҳарланган ватандошларга ёрдам бериш учун боради

© Sputnik / Алексей Сухоруков
Миграция
Ҳавола олиш
231 0 0

Ўзбекистон бош токсикологи ва бош гематологи Самарада заҳарланган ватандошларга ёрдам бериш учун боради – ТИВ.

ТОШКЕНТ, 18 авг - Sputnik. Ўзбекистон бош токсикологи ва бош гематологи 17 август куни Самарада заҳарланган ватандошларга ёрдам бериш учун жўнаб кетади, деб хабар қилди Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг консуллик департаменти.

“2019-йил 17-август куни Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги бош токсикологи Рустам Акалаев ва бош гематологи Ҳамида Казакбаева “Кошелевский посад” корхонасида ишлаган ва июл ойида “номаълум моддадан заҳарланиш” ташхиси билан касалхонага ётқизилиб, ҳозирдан даволанишни давом эттираётган 48 нафар Ўзбекистон фуқароларига ёрдам кўрсатиш учун Самара вилоятига учиб кетади”, - дейилган ТИВ хабарида.

Эслатиб ўтамиз, июль ойида Самарадаги “Кошелевский посад” номли қишлоқ хўжалик корхонасида ишлаётган  69 нафар Ўзбекистон фуқаролари заҳарланиш оқибатида шифохонага ётқизилган эди. Шундан сўнг  улардан бир киши вафот этгани ва оғир аҳволда бўлган 4 нафари Россия ФВВ самолётида Москва шаҳридаги Гематология Миллий тиббий тадқиқотлар марказига олиб келингани хабар қилинган эди.

Айни дамда заҳарланиш оқибатида касалхонага тушган фуқаролардан 20 нафари соғайиб ўз ишига қайтган, қолган 44 нафари ҳамон В.Д.Середавин номидаги Самара вилояти клиник шифохонасида ва 1-сон Толятти шаҳар клиник шифохонасида даволанмишмоқда.

Ушбу воқеа дастлаб “Кошелевский посад” корхонаси директори ишчиларининг барчаси қонуний фаолият юритганини ва уларни даволаш билан боғлиқ барча харажатларни ўз бўйнига олишини ваъда берган эди. Маълум бўлишича ушбу корхонада ишлаётган Ўзбекистон фуқаролари  алоҳида ётоқхонада яшаган ва ўзлари учун овқатни ўзлари пиширишган. 

Асосий мавзулар