10:56 23 Сентябр 2019
Эфир
  • RUB146.51
  • EUR10421.13
  • USD9411.30
Трудовые мигранты возвращаются домой

Қалбаки ҳужжатлар бўйича ўзбеклар Финландияда биринчи бўлди

Министерство занятости и трудовых отношений Узбекистана
Миграция
Ҳавола олиш
356 0 0

2019 йилнинг биринчи ярмида Финландия 219 нафар Ўзбекистон фуқароларини қалбаки ҳужжат туфайли депорт қилди.

ТОШКЕНТ, 28 авг – Sputnik. Ҳукуматлар бир-бирига ишонгани туфайли қалбаки ҳужжатлардан фойдаланиш йиллаб давом этган ва давом этомоқда, ўзбеклар ҳалигача Финландияда қалбаки ҳужжатлар билан иш қидирмоқда, деб ёзади Финландиянинг Yle нашри.

Финландия Миграция хизмати (Мигри) хабарига кўра, ушбу йил ёзда жами 219 нафар Ўзбекистон фуқаролари Финландиядан депортация қилинган. Ундан ташқари Финландияда Яшашга рухсатнома олиш учун мурожаат қилган ўзбекистонликларнинг258 нафарига рад жавоби берлган, фақат 42 кишигани ижобий жавоб олган.

Буларнинг барчасига – Ўзбекистон фуқаролари томонидан қалбаки аттестат ва дипломлар тақдим этишгани бўлган. Ўзбекистон фуқароси томонидан тақдим этилган биинчи қалбаки ҳужжат 2015 йилда аниқланган, 2016 йилда ҳам уларнинг сони кўп бўлмаган, лекин 2017 йилдан бошлаб – кескин ошиб кетган. Бугунги кунга қадар Финландия миграция хизмати Ўзбекистон фуқароларидан 500дан ортиқ сохта аттестатлар олишган.

Мигра айтишига қараганда, қалбаки ҳужжатларни аниқлаш осон иш эмас, лекин Ўзбекистон фуқаролари тақдим этган сохта ҳужжатлар ясалиш сифати ҳам жуда паст бўлган. Баъзи диплом ва аттестатларнинг номери ҳам бир хил бўлган.

Қалбаки ҳужжатлар бўйича визалар асосан Финландиянинг Россия ва Қозоғистондаги элчихоналари орқали олинган.

2019 йилда Финландиядан депортация филинган фуқаролар сони бўйича Ўзбекистон биринчи ўринга чиққан. Буни қуйидаги диаграммадан кўриш мумкин.

Количество депортированых граждан из Финландии за январь-июль 2019 года

Асосий мавзулар