04:52 07 Декабр 2019
Эфир
  • RUB147.79
  • EUR10476.36
  • USD9510.99
Участники всероссийской акции бойкота Яндекс.Такси

Приморье ўлкасида мигрантларга жамоат транспортларини бошқариш расман тақиқланди

© Sputnik / Михаил Воскресенский
Миграция
Ҳавола олиш
483 0 0

Россиянинг Приморье ўлкасида мигрантларга жамоат транспортларини ҳайдаш тақиқланади. Илгари ўлкада патент олган 300 зиёд мигрантлар ишсиз қолади.

ТОШКЕНТ, 18 сен — Sputnik. Россиянинг Приморье ўлкасида мигрантларга жамоат транспортлани ҳайдаш тақиқланди. Бу ҳақда ўлка матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Тегишли буйруққа Приморье ўлкаси раҳбари Олег Кожемяко имзо чеккан. Ҳужжат кейинги йилдан қонуний кучга киради.

“2020 йилдан Приморье ўлкаси ҳудудида транспорт соҳасида патент асосида ишлайдиган чет эл ишчилари меҳнатидан фойдаланиш тақиқланади”, - дейилган хабарда.

Хусусан, мигрантларга шаҳар ва шаҳар атрофида автобус, трамвай, троллейбус ва такси ҳайдаш тақиқланади.

Шу билан бирга ижарага олинган туристик ва экскурсия йўналишларида ишлайдиган автобусларда ҳайдовчи бўлиб ишлаб тақиқланмайди.  

Қайд этилишича, мазкур чеклов илгари ўлкада патент олган 300 зиёд мигрантларга ўз таъсирини кўрсатади.

Йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарималарни тўламаганлар Россияга киритилмайди

Хабарда мазкур чора ўлкада меҳнат бозорини яхшилаш ва Россия фуқароларинг ишга жойлашишда устуворлигини таъминлашга қаратилгани қўшимча қилинган.

Аввалроқ Sputnik Россия депутатлари 2019 йилда йўловчи ташувчи тўғрисидаги қонунга чет эл фуқароларига Россияда такси ҳайдовчиси бўлиб ишлашни тақиқловчи ўзгартиришларни киритишни режалаштиришаётгани хабар қилган эди.

Асосий мавзулар