16:38 16 Октябр 2019
Эфир
  • RUB147.25
  • EUR10438.58
  • USD9455.24
Директор Центра миграционных исследований, ведущий научный сотрудник ИНП РАН Дмитрий Полетаев

Биз фуқароларимиз сонини кўпайтиряпмиз, ҳудудимизда яшайдиганларни эмас

Photo : provided by Dmitriy Poletaev
Миграция
Ҳавола олиш
42501

Миграция бўйича тадқиқотлар маркази директори, Россия Фанлар академияси ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида прогнозлаштириш институти етакчи илмий ходими Дмитрий Полетаев фикрича, Россияда меҳнатга лаёқатли аҳоли сонининг қисқаришини миграция жараёни қоплай олади.

ТОШКЕНТ, 11 окт - Sputnik. Эксперт таъкидлашича, бугунги кунда демографик вазият нафақат Россияда, балки бутун Европада ҳақиқатда оғирлигича қолмоқда.

“Европа мамлакатларида қатор ўн йилликлар илгари вужудга келган қийинчиликлар бизда сўнгги 15 йилда пайдо бўлди. Шу ўринда, меҳнатга лаёқатли россиялик аҳоли сонининг тушишини миграция қоплаётганини ҳис қиляпмиз”, - деди эксперт Sputnik билан бўлган суҳбати чоғида.

Д.Полетаев, ўтган йили Россия фуқаролиги 270 минг кишига берилганини, уларнинг 50 минги РФ ТИВнинг хориждаги махсус ваколатхоналари орқали тақдим этилганини қайд этиб ўтди.

Унинг сўзларига қараганда, бу кишиларнинг ҳаммаси ҳам Россияда яшаш учун келаётгани йўқ.

“Биз фуқароларимиз сонини кўпайтиряпмиз, ҳудудда яшовчи кишиларнинг сонини эмас. Фуқароларнинг ўлкаларидан бу ерга кўчишидан юзага келаётган натижалар хусусида гапирар эканмиз, назаримда, истиқомат учун берилувчи рухсатномаларнинг имкониятларини мавжуд ҳолатга мослаштирган тарзда қўллаган маъқул”, - дейди Полетаев.

Эксперт фикрича, ҳаммага ҳам фуқаролик керак эмас, айримларга Россияда истиқомат учун берилувчи рухсатноманинг ўзи кифоя.

“Бу кишилар меҳнат фаолиятини давом эттираверади, лекин фуқароликни олишгача бўлган бир босқичда озмунча танаффус оладилар. Яъни айни шу “танаффус” улар кўчиб келаётган ўлкалари билан муайян "низолар" (кўпинча сиёсий аҳамиятга эга-таҳр.) келиб чиқишига қарши бир ечим вазифасини ўтайди. Албатта, бунда биз “махфий низо” ҳақида сўз юритяпмиз, яъни яширинча мавжуд бўлган низо”, - дея сўзига якун ясайди мутахассис.

Қуйидаги подкастда экспертнинг изоҳи тўлиқлигича рус тилида тақдим этилмоқда.

Асосий мавзулар