12:38 15 Ноябр 2019
Эфир
  • RUB148.82
  • EUR10455.03
  • USD9490.77
Денежные купюры и монеты разных стран

Ўзбекистонда вақтинча яшаш учун рухсатга нарх белгиланди

© Sputnik / Михаил Кутузов
Миграция
Ҳавола олиш
444 0 0

Чет эл фуқароси муайян миқдорда инвестиция киритиши орқали узоқ муддатга ўзи ва оила аъзолари учун қатор имтиёзларни тақдим этувчи рухсатномани қўлга киритиши мумкин.

ТОШКЕНТ, 15 окт - Sputnik. Чет эл фуқароси Ўзбекистонда вақтинча яшаш учун рухсатномани уч млн АҚШ долларига олиши мумкин, хабар беради Адлия вазирлиги.

“Республикада 3 миллион АҚШ доллари қийматида инвестиция киритган чет эл фуқаросига 10 йиллик муддатга Ўзбекистонда яшаш учун рухсатнома тақдим этилади”, - дейилади хабарда.

Инвестицион визани қўлга киритиш учун ички ишлар органлари ҳудудий бўлинмаларига мурожаат қилиб, қуйидаги ҳужжатларни тақдим этиш талаб этилади: ўрнатилган тартибдаги анкета, хорижий инвестиция киритаётган корхонадан расмий илтимоснома хати, киритилган инвестициялар тўғрисида маълумотнома ва паспорт.

Биз фуқароларимиз сонини кўпайтиряпмиз, ҳудудимизда яшайдиганларни эмас

Хорижий инвесторлар ва уларнинг оила аъзоларига, шу жумладан, Ўзбекистон фуқаролари билан тенг равишда маҳаллий олийгоҳларда стипендия олиш ва ҳудди шундай шартларда олий ўқув юртидан кейинги таълимни олиш каби имтиёзлар тақдим этилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, илгари бу турдаги виза 5 йилгача берилган эди.

Асосий мавзулар