МДҲ Миграция кодекси қандай бўлиши кутилмоқда?

© Sputnik / Кирилл Каллиников / Медиабанкка ўтишРабочие-строители на крыше здания в Москве.
Рабочие-строители на крыше здания в Москве. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Қонунчилик акти МДҲ маконида миграция соҳасидаги меъёрларни бирлаштириб, тартибга келтиради. Лойиҳа хорижий ишчи кучини ёллаш, муҳожирларнинг бегона ўлкада мослашуви, ижтимоий ҳимояси каби жабҳаларни қамраб олган.

ТОШКЕНТ, 23 окт — Sputnik, Марина Чернышова-Мельник. Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги аъзо-давлатлари Парламентлараро ассамблеяси (МДҲ ПА) штаб-квартирасида Ижтимоий сиёсат ва инсон ҳуқуқлари бўйича Доимий комиссиянинг йиғилиши бўлиб ўтди.

Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси сайти иш бошлади

Меҳнат миграцияси, мудофаа ва хавфсизлик масалалари, ушбу соҳаларда қонунчиликни қандай такомиллаштириш ва мавжуд таҳдидларга қандай қарши туриш мумкин кабилар собиқ иттифоқ республикалари парламент, илмий доиралар, мутасадди  ташкилот ва халқаро тузилмалар вакиллари диққат-эътиборида бўлди.

МДҲ Миграция кодексининг асоси

Кодекс МДҲ давлатларида қўлланиладиган миграция соҳасидаги актуал қонунларнинг бирлашмаси бўлиб, у тавсия хусусиятига эга тизимлаштирилган ҳуқуқий актдир.

Президент РФ В. Путин провел совещание по вопросам обеспечения технического переоснащения Вооруженных сил - Sputnik Ўзбекистон
Путин мигрантлар учун Россия фуқаролигини олишни соддалаштирди

Яъни ушбу кодекс аслида қонун ҳам эмас, ва унинг МДҲ ҳудудида на бугун ва на келажакда кучга киришини кутиш мумкин.

Шундай бўлса-да, 25 бобдан таркиб топган 100-бетли ушбу кодекс аъзо-мамлакатлар учун муҳим бўлган мавзулар: бошқа давлатлар ҳудудида чет эл фуқаросининг ҳуқуқий ҳолати, ички ва ташқи миграция, кириш-чиқиш тартиби, хорижий ишчи кучини ёллаш, муҳожирларнинг бегона ўлкада мослашуви, солиқ солиниши ва давлат божлари тўлови, муҳожирларнинг ижтимоий ҳимояси ва шу кабиларни қамраб олган.

Бугунги кунга келиб, Миграция кодекси фақат Озарбайжонда қабул қилинган. Қолган МДҲ давлатларида миграция соҳасидаги расмий ҳужжатларнинг ишлаб чиқилишида мазкур кодекс асос қилиб олиниши, амалдаги қонунларга қўшимча ва ўзгартишлар киритилиши маълум қилинди.

Сервис ташкилотлар ва ишчи кучининг ягона реестри

Кодекснинг муҳим жиҳатлари ҳақида муаллифлар сўз юритар экан, хусусан, электрон ҳужжат алмашинувига ўтиш, электрон имзо қўлланилиши, диспансеризация давомида ходимлар кафолатлари алоҳида қайд этилди.

Пассажиры поезда Москва-Душанбе - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда ташқи миграция тўғрисида қонун қабул қилиниши мумкин

Муҳокамалар давомида энг кўп мунозарага сабабчи бўлган боб хорижий ишчиларни жалб қилиш тўғрисидаги боб бўлди.

“Бу мавзуга доир ҳуқуқий меъёр ишлаб чиқиш вазифаси олдимизда турган эди. МДҲ мамлакатларининг амалдаги меъёрларида масаланинг қонуний асоси умуман йўқлиги аниқланди. Шунинг учун ҳам халқаро ҳуқуқ ва ҳар бир аъзо-давлатнинг конституцион тамойиллари бунда асос қилиб олинадиган бўлди”, - деди РФ президенти ҳузуридаги Россия халқ хўжалиги ва давлат хизмати академияси кафедра доценти Галина Елистратова.

Экспертлар мазкур кодекснинг алоҳида бобларига эътиборини қаратар экан, унда миграция соҳасида хизмат кўрсатувчи давлат ва нодавлат сервис ташкилотлари, уларнинг фаолиятига оид қоидалар, воситачи-фирмаларнинг аккредитацияси, уларнинг ҳақ-ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва ишдаги чекловлар аниқ белгилаб ўтилганлигини қайд этдилар.

Сервис ташкилот хорижий фуқаронинг патент олиши, қонуний иш топиши, меҳнат шартномаси, турар-жой ижараси бўйича шартномаларни тузиш, меҳнат миллий бозорида актуал бўш иш жойлари базасини юргизиш кабиларда кўмаклашади.

Шу ўринда сервис ташкилотларга миграция соҳасида хизмат кўрсатиш ҳуқуқини мутасадди давлат органлари бериши кераклиги кодекснинг алоҳида моддасида кўрсатилган. Бу каби ташкилот раҳбарлигига ташқи меҳнат миграцияси соҳасида камида икки йил фаолият юритган кишиларгина даъвогарлик қила олиши ҳам белгилаб ўтилган.

Ўзбекистонда Россия миграция марказлари очилиши мумкин

Ўз мутахассислигини тасдиқлаган ва меҳнат қонунчилиги асосида фаолият юритишга тайёр бўлган чет эл фуқароларининг доимий ягона реестрини жорий этиш Қирғизистон Жокоргу Кенеши вакиллари томонидан таклиф қилинди.

Трудовые мигранты возвращаются домой - Sputnik Ўзбекистон
Меҳнат вазирлиги “Human” хусусий бандлик агентлиги лицензиясини бекор қилди

Қизғин муҳокамалардан сўнг, барча таклифлар кодекс лойиҳасига қўшилиб, уни тасдиқлатиш Парламентлараро комиссиянинг навбатдаги йиғилиши кун тартибига киритилди. Комиссия раиси Ариф Гафар ўғли Рагимзаде ҳамкасбларини мазкур Миграция кодексини чексиз кенгайтириш ва қайта-қайта қўшимча қоидалар билан тўлдириб бориш истагидан воз кечишга чақирди.

“Соҳадаги барча тилак ва таклифларни биргина қонун доирасида қамраб бўлмайди. Ҳужжат миграция соҳасига бағишланган. Асосий қоидалар қатъиян мавзу доирасида бўлиши зарур. Умид қиламизки, берилган таклифлар МДҲ аъзо-давлатларининг миграция соҳасидаги қонунларининг такомиллашувига ҳисса қўшади”, - дея сўзига якун ясади эксперт.

Янгиликлар лентаси
0