Энг кўп қайси вилоятдан хорижга кўчиб кетиш ҳолати кузатилмоқда

CC0 / Pixabay / Пассажиры в аэропорту
Пассажиры в аэропорту - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Йил бошидан буён Ўзбекистондан хорижий мамлакатларга 10 472 киши кўчиб кетган. Доимий яшаш учун мамлакатга 1971 киши кўчиб келган.

ТОШКЕНТ, 24 окт - Sputnik. 2019 йил январь-сентябрь ойларида доимий яшаш учун Ўзбекистон Республикасидан хорижий мамлакатларга кўчиб кетганлар сони 10 472 кишини ташкил қилди.

Шундан 57,4 фоизи Қозоғистонга, 37,3 фоизи Россияга, 0,9 фоизи АҚШга кўчиб кетган. 0,8 фоизи эса Исроилга кўчиб кетган. Қолган 3,6 фоизи бошқа давлатларга мос келади.

Энг кўп бошқа давлатларга Қорақалпоғистондан кўчиб кетган – 2898 киши. Ушбу рақамлар Давлат статистика қўмитаси ҳисоботида келтирилган. Кейинги ўринларда Тошкент (2417 киши) ва Тошкент вилояти (2393 киши) қайд этилган. Шунингдек, Навоий вилоятидан ҳам фаол равишда кўчиб кетиш ҳолати кузатилган – 1262 киши.

Худди шу даврда мамлакатга 1971 киши доимий яшаш учун кўчиб келган. Энг кўп Қозоғистондан (31,1 фоиз) кўчиб келган. Кейинги ўринларда Тожикистон (23,1 фоиз), Россия (22,8 фоиз), Қирғизистон (13,3 фоиз) қайд этилган. Қолган 9,7 фоизи бошқа давлатлар ҳиссасига тўғри келади.

Бошқа давлатлардан энг кўп Тошкент вилоятига (631 киши), Тошкентга (462 киши) ва Фарғона вилоятига (321 киши) кўчиб келган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Республикасининг доимий аҳолиси сони 2019 йил 1 октябрь ҳолатига  кўра 33,7 млн кишини ташкил этгани хабар қилинган эди.

Янгиликлар лентаси
0