00:30 21 Ноябр 2019
Эфир
  • RUB149.01
  • EUR10498.56
  • USD9500.96
Политолог, член Общественной палаты РФ Константин Затулин

МДҲда умумий фуқароликни жорий этиш керак - Затулин

© Sputnik / Владимир Трефилов
Миграция
Ҳавола олиш
90121

Ҳамдўстлик давлатлари аҳолиси ўртасида умумий фуқароликни жорий этиш ғояси борасида россиялик депутат Константин Затулин мулоҳазаси.

ТОШКЕНТ, 25 окт - Sputnik. Эртами-кечми МДҲ аъзо-мамлакатларининг миллий фуқаролиги билан тенг равишда Ҳамдўстлик доирасида умумий фуқароликни ҳам жорий этиш талаб қилинади, деди МДҲ ишлари бўйича РФ Давлат думасининг қўмита раиси ўринбосари Константин Затулин.

Парламентарий сўзларига қараганда, у бу ғояни аввал ҳам бир неча маротаба илгари сурган, жавобан эса танқидий шарҳларгагина дуч келган. Кўпчилик бу ташаббусни миллий суверенитет учун ўта хавфли деб тушунади.

“Фикримча, Евроосиё иқтисодий иттифоқининг ривожланиш мантиғи барчамизни бу қарорга даъват этади”, - дейди депутат.

Қайд этиш жоизки, Россия қонунчилигига мувофиқ, РФ чегарасини МДҲ аъзо-давлатлари фуқаролари миллий паспортларини тақдим этган ҳолда, визасиз кесиб ўтиши мумкин. Регламентга кўра, Ҳамдўстлик мамлакатлари фуқаролари Россия ҳудудида 90 кунгача қолиши мумкин. Муддат тугагач эса, чегарани кесиб ўтиш талаб қилинади. Умумий ҳисобда, яқин хориждан келган чет элликлар Федерал миграция хизматига ташриф буюрмасдан йилида 180 кундан ортиқ бўлмаган муддатда Россия ҳудудида бўлиш ҳаққига эга.

Асосий мавзулар