08:10 10 Декабр 2019
Эфир
  • RUB147.79
  • EUR10476.36
  • USD9510.99
В Ташкенте стало популярным движение Позвони своим

Тошкентда "Яқинлардан хабар ол" ҳаракати оммалашмоқда

Хокимият
Миграция
Ҳавола олиш
184 0 0

Чет элда истиқомат қилаётган ўзбекистонликларнинг “ҳолидан хабар олиш”нинг янгича усули ишлаб чиқилди. Лойиҳа ҳозирча Тошкент бўйлаб қўлланилмоқда.

ТОШКЕНТ, 25 окт - Sputnik. Тошкентда “Яқинлардан хабар ол” ҳаракати тобора кенгаймоқда, хабар қилади Тошкент ҳокимлиги.

Дастур моҳиятига кўра, маҳалла қўмита раислари “яқинлари” бўлмиш ўқиш ёки ишга кетган маҳалла фуқароларига қўнғироқ қилиб, ҳол-аҳволидан хабар олади.

“Барчамизга маълумки, хорижга иш ёки ўқиш учун жўнаб кетган инсонлар ўз оиласи, қўшнилари, уларнинг овози, қолаверса, ўзбек миллий таомлари ва албатта, Ватан ҳавосини, унинг ифорини, меҳрини соғинишади. Шунинг учун бу каби норасмий қўнғироқлар улар учун қадрлидир”, - дейилади хабарда.

Тошкентнинг 11 та маҳалласида суҳбатлашиш масканларини ташкил этиш лойиҳаси ҳам амалга оширилмоқда. Қолаверса, ҳамма оилада ҳам компьютер ва интернетга кириш имконияти мавжуд эмас. Барча фуқаролар ҳам бирдек янги компьютер техникасидан фойдалана олмайди. Айниқса, қариялар учун ушбу вазифа қийинчилик туғдиради.

Шу боис, улар учун маҳалла фуқаролар йиғинида яқинлар билан суҳбатлашишлари учун махсус жой ажратилади.

Лойиҳа яқин кунларда бошланган, лекин ташаббус маҳалла аҳолиси ҳамда ҳозирча уйидан йироқ бўлган фуқаролар томонидан қизғин қўллаб-қувватланаётганлиги тарқатилган хабарда алоҳида таъкидланмоқда.

Асосий мавзулар