07:05 10 Август 2020
Эфир
  • RUB137.46
  • EUR12021.09
  • USD10209.86
Миграция
Ҳавола олиш
51611

Шу йил 9 ойи давомида Москвада мигрантларга 338 минг дона патент берилди. Бу ўтган йилга нисбатан 6 фоизга ошди.

ТОШКЕНТ, 21 ноя – Sputnik. Москва бюджетига йил бошидан патентлар расмийлаштиришдан 13 миллиард рублдан ортиқ маблағ келиб тушди, деб хабар қилди пойтахт мэрияси.

Москва иқтисодий сиёсат ва ривожланиш департаменти раҳбари Денис Тихоновнинг сўзларига кўра, 9 ойда меҳнат мигрантлар Россия пойтахтига 13,2 миллиард рубл келтирди. Бу ўтган йилган нисбатан 1,7 фоизга кўп.

Таъкидланишича, январ-сентябр ойларида мигрантларга 338 минг дона патент расмийлаштилди. Бу ўтган йилган нисбатан 6 фоизга ошди.

Мэрия маълумотларига кўра, 2015 йилдан бошлаб меҳнат мигрантлари шаҳар бюджетига 72 миллиард рубл тўлашди. Москвада умумий ҳисобда икки миллиондан ортиқ патент берилди.

Яқинда Москва мэрияси патент нархини 350 рублга оширишни режалаштирилганини маълум қилганди.

Асосий мавзулар