Тожикистон парламенти Россиядаги мигрантлар аҳволидан ташвишланмоқда

© © Sputnik Пассажиры на поезд Москва-Душанбе загружают свой багаж, архивное фото
Пассажиры на поезд Москва-Душанбе загружают свой багаж, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бизнинг мигрантларимиз аксарият ҳолларда айрим давлатлар томонидан босим дастаги сифатида фойдаланилади", - деб айтган Зухуров давлат бюджети муҳокамаси давомида.

ТОШКЕНТ, 23 ноя - Sputnik. Тожикистон парламенти қуйи палатаси спикери Шукуржон Зухуров Россия мигрантлардан "босим" дастаги сифатида фойдаланяпти, деб ҳисоблашини таъкидлади.

Рабочие на строительной площадке, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
Москва вилоятида патент нархи кўтарилди

"Давлат раҳбарлари, парламентлар спикерлари тожик мигрантларининг Россиядаги аҳволини кўплаб маротаба муҳокама қилишган. Москвадан "яхши", деган жавоб янграйди ва ҳаммаси шу билан якун топади. Бизнинг мигрантларимиз аксарият ҳолларда айрим давлатлар томонидан босим дастаги сифатида фойдаланилади", - деб айтган Зухуров давлат бюджети муҳокамаси давомида.

Аммо босим қандай шаклдалигига амалдор томонидан аниқлик киритилмаган.

Зухуров, шунингдек, Россия 2017 йилда Тожикистон фуқаролари учун кенг кўламли амнистияни амалга оширганини, 2013-йилдан фақат тожикистонлик мигрантларга Россияда 15 кунгача регистрациясиз қолишга рухсат берганини, малакали мутахассисларга қўшимча имтиёзлар жорий этганини, Тожикистон фуқароларини Россияга уюшган тартибда ишга жойлаштириш тўғрисидаги битимни кўриб чиқаётганини ва мигрантлар учун ўз-ўзини банд қилиш тизимини жорий этиб, уларга 4000 рублгача пулларини тежаш имкониятини яратишни режалаштираётгани ҳақида лом-мим демаган.

Янгиликлар лентаси
0