21:47 14 Декабр 2019
Эфир
  • RUB149.88
  • EUR10545.67
  • USD9537.55
Сдача мигрантами экзамена по русскому языку

Россияда мигрантлардан имтиҳон қабул қилишга доир қонун қабул қилинди

© Sputnik / Максим Богодвид
Миграция
Ҳавола олиш
294 0 0

Россия Давлат думаси хорижий фуқаролар учун рус тили ва Россия тарихи ва қонунчилик асослари бўйича комплекс имтиҳон ўтказиш бўйича ягона ёндашув тўғрисида қонун лойиҳаларини қабул қилди.

ТОШКЕНТ, 4 декабрь - Sputnik. Россия Давлат думаси хорижий фуқаролар учун рус тили ва Россия тарихи ва қонунчилик асослари бўйича комплекс имтиҳон ўтказиш бўйича ягона ёндашув тўғрисида қонун лойиҳаларини қабул қилди.

Ҳужжатда фақат комплекс имтиҳонни ўтказиш ва тегишли сертификатларни бериш ҳуқуқига эга бўлган таълим муассасалари томонидан амалга оширилиши белгиланган.

Россия ҳукумати томонидан сертификат амал қилиш муддати белгиланади.

Сертификат олиш мақсадидан келиб чиққан ҳолда белгиланади: 3 йил – вақтинча яшаш учун рухсатнома, патент ёки ишлаш учун рухсатнома олиш учун, муддатсиз – истиқомат қилиш гувоҳномаси (ВНЖ).

Шунингдек, ҳужжатда хорижий фуқаронинг мақсадидан келиб чиққан ҳолда рус тили, Россия тарихи ва қонунчилик асослари билимлар бўйича даражасига талабларни белгилаш таклиф қилинган.

Иккинчи қонун лойиҳаси эса таълим муассасалари ва уларнинг мансабдор шахслари ягона имтиҳон ўтказиш талабларини бузилиши учун жавобгарликни белгилайди. Хусусан, имтиҳонни ўтказиш ҳамда сертификатларни бериш ва сақлаш талабларини бузилиши учун жарима жорий этиш режалаштирилган.

Асосий мавзулар