23:56 01 Октябр 2020
Эфир
  • RUB132.07
  • EUR12003.57
  • USD10321.21
Миграция
Ҳавола олиш
494 0 0

Россия ҳукумати мигрантларнинг ишга жойлашишини соддалаштириш учун корхоналарни доимий текширувлардан озод қилишни режалаштирмоқда.

ТОШКЕНТ, 14 янв — Sputnik. Россия ҳукумати 2020 йилнинг кузида Давлат думаси кўриб чиқиш учун янги қонун лойиҳасини киритишни режалаштирмоқда. Унда мигрантларни ишга жалб қилувчи корхоналарни режали текширувлардан озод қилиш таклиф қилинади. Бу ҳақда “Известия” газетаси хабар қилди.

Вазирлар маҳкамаси ушбу қонунчилик янгилиги мамлакатнинг иқтисодий ўсишига ёрдам беради деб ҳисоблайди.

Таъкидланишича, ташаббусни етакчи тадбиркорлар бирлашмалари ҳам қўллаб-қувватлашмоқда. Улар ноқонуний миграцияни аниқлашнинг бошқа усулллари борлигига аминдирлар.

Шу билан бирга нашр маълумотларига қараганда, Давлат думасида ҳукуматнинг таклифига турлича муносабат билдирилган. Баъзи депутатлар қонун лойиҳаси қабул қилинса, Россия фуқаролари ишларидан айрилиб қолишлари мумкин деган фикрни билдиришган.

Теглар:
мигрантлар, Россия

Асосий мавзулар