Ўзбекистонлик мигрантларга жамғарма ҳисобидан суғурталаш бўйича субсидия жорий этилди

© Sputnik / Максим Богодвид / Медиабанкка ўтишСдача мигрантами экзамена по русскому языку
Сдача мигрантами экзамена по русскому языку - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Суғурта учун бир марталик субсидия ҳаражатлари Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи фуқароларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси ҳисобидан амалга ошириляпти.

ТОШКЕНТ, 15 янв — Sputnik. Ўзбекистонда чет элга ишга кетаётган фуқароларга жамғарма ҳисобидан “Ҳаёт, соғлиқ ва ишга жойлашиш учун патент берилишининг рад этилиши таваккалчилигини” суғурталаш бўйича субсидия жорий этилди. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Самарқанд вилоят филиали директори маълум қилди.

Таъкидланишича, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг “Ўзагросуғурта”АЖ билан тузган меморандумига кўра, чет элга ишга кетаётган фуқароларга  ҳаёт, соғлиқ ва  ишга жойлашиш учун патент берилишининг рад этилиши таваккалчилиги  йўналишларини ўз ичига олган суғурта полиси бериляпти.

Суғурта муддати: Соғлиқ ва  ишга жойлашиш учун патент берилишининг рад этилиши таваккалчилиги  суғурталари – 1 ой (Ўзбекистон чегарасидан чиққан кундан бошлаб),  ҳаёт суғуртаси, яъни фуқаро вафот этганда жасадини ватанга қайтариш – 12 ой.

Трудовые мигранты возвращаются домой - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон меҳнат мигрантлари учун қўшимча имтиёзлар белгиламоқда

Суғурта мукофоти: Бирламчи тиббий хизмат ва ихтисослаштирилган шошилинч тез тиббий ёрдам – ҳар бири йўналиш учун 1500 EUR; фуқаронинг жасадини репатриация қилиш (ватанга қайтариш) – 6000 EUR; бахтсиз ҳодиса туфайли вафот этганда - 1000 EUR; патент ҳужжатларини расмийлаштиришда рад жавобини олганда - 2 000 000 сўм;

Хабарда Россияга кириш учун тақиқи бўлган фуқароларга суғурта мукофоти мавжуд эмаслига урғу берилган. Мисол: Фуқаро Россияга бориш учун чипта сотиб олиб, Россиянинг маълум бир шаҳрига борганда, аэропортда тақиқи чиқса унга суғурта мукофоти берилмайди. Фақатгина патент ҳужжатларини расмийлаштиришда рад жавобини олган тақдирда суғурта мукофоти ажратилади.

Суғурта химоясини олиш учун қуйидаги телефон рақамларига қўнғироқ қилиш лозим:

1. Тиббий ёрдам олиш учун - +7 (800) 222-86-58; 2. Вафот этганда - +99 (871) 200-95-95; 3. Патент ҳужжатларни расмийлаштиришда рад жавобини олганда – 8 (800) 550-67-22

Ушбу суғурта полисига эга бўлиш учун фуқаролар фақатгина шахсини тасдиқловчи ҳужжат билан Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ҳузурида ташкил этилган “Ихтисослаштирилган касса”ларга мурожаат қилиб labormigartion.uz дастурий таъминотидан рўйхатдан ўтиши лозим бўлади.

Янгиликлар лентаси
0