Санкт-Петербургда Ўзбекистон фуқаросига қўполлик қилган ходимага чора кўрилди

© Sputnik / Алексей Куденко / Медиабанкка ўтишМногофункциональный центр предоставления госуслуг
Многофункциональный центр предоставления госуслуг - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Санкт-Петербургдаги Ягона ойна ходимаси Ўзбекистон фуқаросига қўполлик қилгани учун интизомий жавобгарликка тортилди.

ТОШКЕНТ, 17 янв – Sputnik. Санкт-Петербургдаги Ягона ойна ходимаси Ўзбекистон фуқаросига қўполлик қилгани учун интизомий жавобгарликка тортилди. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги матбуот ходими маълум қилди.

Народные танцоры в национальных костюмах выступают во время торжеств  - Sputnik Ўзбекистон
Санкт-Петербург мигрантлар учун байрамга 1,5 млн рубль сарфлайди

Қайд этилишича, Санкт-Петербургнинг Виборг туманида Ўзбекистон фуқароси “ягона ойна” — давлат ва муниципал хизматларни кўрсатиш маркази ходимасининг хизмати кўрсатиш услубидан норози бўлган.

Шу боис унинг устидан бошқа миллат вакили бўлгани сабабли ҳурматсизлик қилингани юзасидан Санкт-Петербург омбудсманига шикоят қилган.

Марказ инспектори эса бепарволик билан Ўзбекистон фуқароси аризасини рўйхатдан ўтказишдан бош тортган ва қўполлик билан паспорт ва ҳужжатларини унинг олдига ташлаган.

Фуқаро ҳужжатларнинг тўғрилигини текшириб, бошқа инспекторни кутишга мажбур бўлган.

Кўрилган чоралар натижасида, марказ ходимаси ушбу хатти-ҳаракатлари учун Ўзбекистон фуқаросидан узр сўраган ва интизомий жавобгарликка тортилган.

Янгиликлар лентаси
0