Россияда мигрантлар учун call-центр иш бошлади

© Sputnik / Сергей Пятаков / Медиабанкка ўтишГородская телефонная сеть
Городская телефонная сеть - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Колл-маркази чет эл фуқароларининг ижтимоий мослашуви ва интеграциясига кўмаклашиш бўйича ижтимоий лойиҳа доирасида ташкил этилган.

ТОШКЕНТ, 21 январ - Sputnik. "Россия Мигрантлари Федерацияси" Умумроссия жамоат ташкилоти мамлакатда яшаш ва ишлаш учун келган муҳожирларга ёрдам бериш учун Колл-марказини ишга туширди.

Барча муҳтожлар телефон орқали малакали мутахассислар томонидан ҳуқуқий маслаҳат олишлари мумкин.

Бундан ташқари, муҳожирлар тиббий ёрдамни қаердан олиш кераклиги, уйни қандай ижарага олиш, иш жойида шикастланганда нима қилиш кераклиги, ҳужжатларни қандай расмийлаштириш ва улар йўқолганида нима қилиш кераклиги ҳақидаги барча саволларини беришлари мумкин.

Ишонч телефони ходимлари рус, ўзбек, тожик ва қирғиз тилларида гаплашади. Колл-центр билан қуйидаги рақамлар орқали боғланиш мумкин: +7 (495) 778-3288,  +7 (963) 997-4210,  +7 (926) 130-7500. Ишонч телефонлари иш кунлари 8.00 дан 23.00 гача ва дам олиш кунлари 9.00 дан 21.00 гача ишлайди.

Янгиликлар лентаси
0