05:51 06 Июн 2020
Эфир
  • RUB121.10
  • EUR10637.67
  • USD9554.22
Миграция
Ҳавола олиш
163120

Россия президенти Владимир Путин 2021 йил мартга қадар миграциянинг янгиланган лойиҳасини тақдим этишни топширди. Россияда РВПни бекор қилиш таклиф қилинмоқда.

ТОШКЕНТ, 8 мар - Sputnik. Россия президенти Владимир Путин бир йил ичида мамлакатнинг янги миграция концепциясини ишлаб чиқаришни топширди. Давлат раҳбарининг тегишли фармойиши Кремль сайтига жойлаштирилган.

Янги ҳужжат Россиянинг 2019-2025 йилларда амалга оширилаётган давлат миграция сиёсати копцепциянинг бир қисми бўлади.

Таъкидланишича, ҳозирги Россия миграция қоидалари етарлича бир шаклга келтирилмаган ва кўп бандлари тушунарсиздир. Қолаверса, ушбу соҳада рақамли технологиялар кам жорий этилган.

Қуйидаги асосий ислоҳатларни амалга ошириш таклиф қилинмоқда:

  • Россияда яшаш гувоҳномасини (ВНЖ) асосий мақом деб белгилаш. Гувоҳномадан сўнг чет эллик фуқароликка даъвогар бўлиши мумкин;
  • вақтинча яшаш учун гувоҳномасини (РВП) бекор қилиш;
  • фуқароликка қабул қилишнинг уч тури тартибини белгилаш: умумий, соддалаштирилган ва махсус;
  • махсус тартиб бўйича қабул қилишда  президент махсус комиссия хулосалари асосида қарор қабул қилади;
  • Россияга виза олмасдан кириши мумкин бўлган чет элликлар учун узоқ муддат бўлиб туришнинг (бил йилда 90 кундан ортиқ) ягона миграция режими белгилаш;
  • Россияда узоқ муддат бўлиб туриш ҳуқуқини қўлга киритмоқчи бўлган чет эл фуқаролари учун давлат ахборот тизимида аккаунтга эга бўлиши шарт этиб белгилаш. Унда биометрик маълумотлари, хавфли инфекция касалликлиги йўқлигини тақдим этиши талаб қилинади. Шунингдек, электрон ахборотга эга ягона ҳужжатни олишлари керак;
  • чет эл фуқароларини ишга ёлламоқчи бўлган иш берувчилар бу ҳақдаги маълумотни давлат ахборот тизимига жойлаштиришларини шарт этиб белгилаш. Ишчиларни бандлик органлари саралаб олади;
  • Россия учун жиддий хавф туғдирмайдиган миграция қонунчилигини бузган фуқароларга жавобгарликка тортилмасдан уни қонуний расмийлаштириш имконини берадиган низом ишлаб чиқиш.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда сенаторлар янги таҳрирдаги "Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида”гини маъқулладилар. Мазкур қонун лойиҳасида 1995 йил 1 январга қадар Ўзбекистон ҳудудига кириб келган ва доимий пропискага ўтган, хорижий давлат фуқаролигини қабул қилмаган ҳамда ушбу қонун кучга кирган кунга қадар Ўзбекистонда яшаш гувоҳномаси асосида истиқомат қилган шахс, истак билдирган тақдирда Ўзбекистон фуқароси деб тан олиниши назарда тутилган. Қонун лойиҳасига “ватандош” тушунчаси киритилиб, фуқаролиги бўлмаган ватандошларга нисбатан фуқароликка қабул қилишнинг соддалаштирилган тартиби белгиланмоқда.

Асосий мавзулар