17:29 20 Октябр 2020
Эфир
  • RUB133.19
  • EUR12153.63
  • USD10371.76
Миграция
Ҳавола олиш
Миграция (77)
404 0 0

Росфинмониторинг чет эл фуқаролари тўпланадиган ҳудудларни аниқлайдиган янги усулни ишлаб чиқди ва амалда синаб кўрди

ТОШКЕНТ, 12 мар — Sputnik. Москва прокуратураси ўтган йил илк маротаба нолегал мигрантларни рақамли излар бўйича аниқлайдиган имкониятни қўллаб кўрди, деб хабар қилмоқда Sputnik Тожикистон шаҳар прокурори Денис Поповга таянган ҳолда.

Поповнинг айтишича, чет эл фуқаролари йиғиладиган жойларни аниқлашнинг янги усули Молиявий мониторинг бўйича федерал хизмат томонидан ишлаб чиқилган.

Таъкидланишича, меҳнат муҳожирлари учун ишлаб топилган маблағларни ватанга юбориш муҳим омиллардан бири ҳисобланади, федерал хизмат эса чет элга тезкор пул жўнатмалари тизими ҳақидаги маълумотларни таҳлил қилиб чиққан. Сўнгра мутахассислар пул жўнатмалари ўтказиладиган офислар локацияси ҳақида ахборотларни тўплаб, уларни шаҳар харитасига жойлаштириб чиқишган, бунда офислар ҳудуддаги қурилиш ва саноат объектлари яқинида жойлашгани аниқлашган.

Маълумотга кўра, Тожикистон, Ўзбекистон ва Қирғизистонга энг кўп пул жўнатмалари Москва жануби-шарқида - Печатники ва Люблинода амалга оширилган.

Шунда полиция ўша ҳудудларга текширув билан борган ва ташландиқ бир саноат базаси ҳудудида мигрантлар мини-шаҳарчаси борлигини аниқлаган.

Ташландиқ ҳудудда кафе ва озиқ-овқат дўкони бўлган, мигрантлар у ерда оилавий истиқомат қилишган. Уддабурро иш берувчи эса объектда автомобилларни таъмирлайдиган ва чиқиндиларни сортировка қиладиган цехдан иборат бизнесни йўлга қўйган бўлган.

Текширувлар натижасида 40 нафар чет эллик қўлга олинган, уларнинг 17 нафари маъмурий жавобгарликка тортилган. Нолегал бизнес ташкилотчиси ҳам ҳибсга олинган.

Келажакда худди шундай усулда нолегал мигрантларни ишга жалб қилаётган ноинсоф тадбиркорларни аниқлаш йўлга қўйилади.

Мавзу:
Миграция (77)

Асосий мавзулар